Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди

2020 йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, янги сайланган депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Парламент сайловлари натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги
Фармонига асосан тайинланган.


Маросимда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов миллий парламентимизнинг янги сайланган ва Президентимизнинг фармонига биноан тайинланган аъзоларини халқ вакили бўлишдек шарафли мақомга мушарраф бўлгани билан самимий табриклади.

Сайловчиларнинг, яъни 33 миллионлик буюк халқнинг, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг юксак ишончига сазовор бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган юксак шарафдир.

“Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиори остида очиқ, ошкора ва кучли рақобат муҳитида ўтган бу галги парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловларида депутатлик, сенаторлик мандатига эришиш ҳеч кимга осон кечгани йўқ. Бу - эркин, демократик жамият учун табиий ҳодиса.

Ўтган сайловлар натижасида замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор реал рақобатга асосланган миллий парламентимиз шакллантирилди. Халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилганидек, сайловлар ҳам мазмун, ҳам шакл жиҳатидан мутлақо янгича ўтди. Бу мамлакатимиз эндиликда бутунлай янги – демократик ўзгаришлар йўлдан дадил бораётганининг шарофоти, амалдаги ёрқин ифодасидир.


Янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги парламентидан халқимизнинг умиди ғоят катта. Зеро, энди ҳар бир депутатнинг ва ҳар бир сенаторнинг зиммасида ҳар бир сайловчи, ҳар бир фуқаро, бутун халқимиз ва Президентимиз олдида юксак масъулият юки бор. Бу муқаддас юкнинг номи - халқимиз фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистонимизнинг энг ривожланган демократик давлатлар сафидан мустаҳкам жой олиши учун шу юрт фарзанди сифатида муносиб ҳисса қўшиш.

Тадбирда парламент аъзолари энди ўзининг бор куч-ғайрати, улкан илмий, ижодий ва лидерлик салоҳиятини ҳамда инсоний фазилатларини халқимизнинг ва мустақил Ватанимизнинг равнақи йўлида сафарбар этади, деган умид билдирилди.

Аввал хабар қилинганидек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисларини шу йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилган.

 


Кўришлар сони: 1365

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими