Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент сўровига вазир жўнатган жавоб депутатларни қониқтирдими?

Парламент сўровига вазир жўнатган жавоб депутатларни қониқтирдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг “Тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги парламент сўровига жавоби муҳокама этилди.

Парламент сўрови юборилишига эса, ўз навбатида, депутатлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаси асос бўлди. Кўринадики, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш ва рағбатлантириш борасида ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда, ҳудудларда хусусий тиббиёт муассасаларининг фаолиятини кенгайтириш учун шароитлар етарли эмас ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалалар ҳамон сақланиб қолмоқда. Хусусан, тадбиркорларга ер ажратиш, бўш турган объектларни “ноль” қийматида бериш, имтиёзли кредитлар ажратиш, тайёр объектларни коммуникация тармоқларига улаш борасида қатор муаммолар мавжуд.

Парламент сўрови орқали соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлаётган масалаларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларда хусусий тиббиёт муассасалари тармоғининг фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш Соғлиқни сақлаш вазиридан талаб этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур сўровга юборган жавоб хатида депутатлар томонидан кўтарилган масаланинг ечимини топиш учун бажарилган амалий ишлар қайд этилиши ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳага оид қабул қилинган Фармон ва қарорлардаги статистик маълумотларни келтириш билан чекланилгани ажабланарли бўлди. Бошқача айтганда, вазирлик парламент сўровига масъулият билан ёндашмагани яққол кўзга ташланди ва ушбу жавоб депутатларни қониқтиради, деб бўлмайди.

Таъкидлаш лозимки, парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама этилиши лозим. Унгача бўлган даврда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг парламент сўровига йўллаган жавобини ўзгартириши ва унда кўтарилган муаммоларни ҳал этилиши борасида аниқ ишлар бажарилганлиги тўғрисида вазирнинг шахсан ўзи Қонунчилик палатаси мажлисида ахборот беришини умид қилмоқда. Сўров натижаси шундай ҳал этилгандагина жавоб депутатларни қаноатлантирган бўлар эди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси


Кўришлар сони: 320

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими