Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси киритилди.

Таъкидлаш лозим, “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонун 1996 йилда қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган эди.

31 моддадан иборат амалдаги қонуннинг 15 та моддаси бугунги кунда ўз кучини йўқотган.

Амалдаги қонунга кўра, маъмурий-ҳудудий тузилиш билан боғлиқ масалаларда давлат органларининг ваколатлари, давлат бошқаруви органларининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларидаги иштироки кўрсатилмаган эди.

Янги ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси 9 та боб ва 46 та моддани ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг асосий таомилларини белгилаш, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилишининг таркибий қисмларини қонуний нормалар орқали мустаҳкамлаш, маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаш қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади. Лойиҳада давлат органларининг ваколатлари алоҳида моддаларда белгиланмоқда.

Яна бир жиҳат. Амалдаги қонунда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини босқичма-босқич ҳал этиш тартиби кўзда тутилмаган бўлиб, қарор қабул қиладиган органни белгилаш билан чекланилган холос. Шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнида келиб тушган таклифларни экспертизадан ўтказиш масалалари батафсил кўрсатиб ўтилмаган эди. Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида эса маъмурий-ҳудудий тузилиш билан боғлиқ масалаларни босқичма-босқич ҳал этиш тартиби белгилаб қўйилмоқда.

Лойиҳада маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш учун тайёрланадиган ҳужжатлар рўйхати аниқ келтирилиб, таклифни қабул қилиш натижасида келиб чиқадиган харажатлар ва уларни қоплашнинг манбалари кўрсатилиши каби масалалар ўз аксини топмоқда.

Бундан ташқари, амалдаги қонунда давлат органларининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда ва юқори ташкилотга таклифларни юборишда муддатлар белгилаб берилмаган эди. Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида давлат органларининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномаларини кўриб чиқиш ва юқори ташкилотга таклифларни киритиш муддатлари аниқ қилиб кўрсатилмоқда.

Бир сўз билан айтганда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ҳуқуқий нормаларни самарали амалга оширишни таъминлайдиган таъсирчан механизмларни жорий қилиш, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини босқичма-босқич қарор қабул қилиш ва давлат экспертизасидан ўтказишнинг аниқ тартибларини жорий этиш ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестрини юритиш механизмларини белгилаш имкониятини беради.

Азмиддин НАИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони масъул ходими


Кўришлар сони: 399

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими