Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Миробод — тиббий хизмат сифати бўйича намунали туманга айланди

Миробод — тиббий хизмат сифати бўйича намунали туманга айланди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бундай изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Қонунчилик палатаси томонидан ҳам соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир вилоятда биттадан туман ва шаҳарни аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали даражада ташкил этиш бўйича топшириғидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.


Бу борадаги ишларнинг давоми сифатида 2020 йил 8 январь куни Миробод туманини аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича намунали туманга айлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар якунига бағишланган амалий семинар ўтказилиб, унда туманда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали даражада ташкил этиш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилганини қайд этди. Хусусан, бунда сосий эътибор ҳудуддаги тиббиёт муассасаларининг бинолари ва моддий-техника базаси ҳолатига, дори-дармон, тиббий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражасига, шунингдек, кадрлар таъминоти ва салоҳиятига қаратилди.

Шундан келиб чиқиб, тумандаги тиббиёт муассасаларида ахборот-коммуникация тизимини яхшилаш мақсадида уларга жами 16 км. узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди, бирламчи тиббиёт тизими учун жами 85 та компьютер жамланмаси ва 15 та веб-камера етказиб берилди. Натижада, тиббиёт муассасаларидаги интернетнинг сифати ва тезлиги ошиб, “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни тезкорлик билан киритиш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги ортди.

Муассасаларга 11 та махсус модем ўрнатилиб, wi-fi зоналари ташкил этилди. Эндиликда поликлиникаларга келган фуқаролар бепул интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.


Қайд этиш лозимки, тумандаги барча тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати хатловдан ўтказилиб, бунинг натижасида аниқланган таъмирталаб тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ҳамда тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишлари якунланди.

Тумандаги бирламчи тиббиёт муассасаларида кадрлар етишмовчилиги масаласи тубдан ўрганиб чиқилиб, мавжуд 38 та вакант шифокорлик ўринлари тўлдирилди.         

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда ўзига хослигидан бири туман шифохоналари мавжуд эмас. Ўрганиш давомида туманда кундузги стационар фақат 2 та оилавий поликлиникада 20 та шифо ўрнига эга бўлган бўлса, бу поликлиникаларда ўринлар сони кўпайтирилди, қолган барча поликлиникаларда ҳам бундай стационарлар ташкил этилди. Янгидан 32 та кундузги шифо ўринлари яратилиб, уларнинг сони 52 тага етди. Натижада шифокор назорати остида даволанишга муҳтож беморлар учун қулайлик яратилди.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари томонидан туманда фаолият юритилаётган шифокорларга амалий ёрдам берилди ҳамда “маҳорат дарслари” ташкил этилди.


Туманда олиб борилган ишлар мобайнида асосий эътибор аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарасини янада яхшилаш, шифокор қабулига кириш учун навбатларни қисқартириш, касалликларни эрта аниқлаш ва патронаж ишларини ўз вақтида мақсадли олиб бориш, тез тиббий ёрдам хизматини самарали ташкил этишга қаратилди.

Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этилаётгани аҳолининг малакали бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан кенг фойдаланиш имконияти янада ошди, фуқароларнинг шифокорлар қабулига Интернет тармоғи орқали ҳам ёзилиш имкони яратилди,бунинг натижасида поликлиникада узоқ вақт навбат кутиш ҳолатларининг олди олинди, тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш самардорлиги ошди,

Туманда амалга оширилган ишлар натижасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида бирмунча ижобий натижаларга эришилган. Аҳолининг бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига қатновлар ҳар бир аҳолига 15,3 дан 15,5 га ошди. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва юқумли касалликлар бўйича реестрлар ташкил қилинди. Гўдаклар ўлими 2 ҳолатга, интенсив кўрсаткичи 6,4 дан 6,0 промиллега камайди. Оналар ўлими қайд этилмади.

Кундузги стационар ўринлари кўпайгани ҳисобига муҳтож беморларнинг стационар ёрдамдан фойдаланиш имконияти кенгайиши натижасида ўтган йили 2018 йилга нисбатан бундай стационарларда даволанган беморлар сони қарийб
2 баробарга ошди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотлар жараёнида улар сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан тиббий хизматлар сифати сезиларли даражада яхшиланаётганлигини, уларнинг кўлами, энг асосийси, аҳолининг сифатли тиббий хизматлардан фойдалана олиш имкониятлари кенгайиб бораётганлигини эътироф этмоқда.


Айтиш мумкинки, мазкур семинар пойтахтнинг бошқа туманларидан келган тиббиёт ходимлари учун ҳам амалий мулоқот майдонига айланди. Бу жараёнда шифокорлар ўзаро фикр алмашдилар. Пировардида шифокорлар ўз кўникмаларини ошириб, тажриба орттирдилар.

Жойларда ўтказилган тадбирлар Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда намунали шаҳар ва туман тиббиёт муассасаларини ташкил этиш борасида вазифа ўз вақтида ва тўғри белгиланганлигини амалда кўрсатди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 308

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими