Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

«Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига нега зарурат туғилди?

«Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига  нега зарурат туғилди?

Мамлакатимизда барча соҳани ривожлантириш мақсадида қатор Давлат дастурлари ва “йўл харита”лари қабул қилиниб, тизимли ишлар амалга ошириляпти. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, дастурларда муайян бир соҳани истиқболда ривожлантириш стратегияси белгиланган бўлиб, айрим ҳолларда айни бир дастурда амалга оширилиши белгиланган вазифанинг бошқа бир ёки бир нечта дастурда такрорланиши, ижро этувчилар ва ижро муддатларининг турлича белгиланиши каби тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Бу эса, аниқ бир соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи комплекс дастурларни, яъни стратегик режалаштиришнинг ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини белгиловчи қонунга зарурат мавжудлигини англатади. Қайд этиш лозимки, стратегик режалаштириш борасида бой миллий тажрибага эга бўлсак-да, ҳозиргача унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи қонун ҳужжати мавжуд эмас.

Юқорида санаб ўтилган омиллар инобатга олинган ҳолда, стратегик ривожлантириш ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва уларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Айни кунларда ушбу қонун лойиҳаси устида қизғин иш олиб бориляпти. Лойиҳа билан асосий принциплар ва тушунчаларнинг таърифлари, стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, амалга оширилишини мониторинг қилиш, стратегик режалаштириш жараёнини молиялаштириш тартиблари белгиланморқда.

Шу билан бирга, лойиҳада стратегик режалаштириш соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг, ваколатли давлат органларининг, давлат бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасининг 18-моддасида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (билан давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида) – ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасига, Адлия вазирлиги (билан давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида) – давлат ва жамият қурилиши ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – инвестиция сиёсатига оид стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида қатор янгиликлар билан бирга, айрим моддалар юзасидан баҳсли масалалар ҳам мавжуд. Шу туфайли, ҳозирда парламент қуйи палатасидаги Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Беҳзод СУЛТОНОВ,

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳузуридаги котибият катта референти


Кўришлар сони: 329

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими