Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қимматбаҳо металлар ва тошлар соҳасидаги фаолиятнинг қонуний асоси мустаҳкамланмоқда

Қимматбаҳо металлар ва тошлар соҳасидаги фаолиятнинг  қонуний асоси мустаҳкамланмоқда

Юртимизда кейинги йилларда амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши натижасида барча соҳа қатори маҳаллий заргарлик саноати ҳам жадал ривожланяпти. Хусусан, заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металларни реализация қилиш тартиби амалиётга киритилди ва ҳисоб-китобни амалга ошириш механизми аниқланди. Ишлаб чиқарувчиларга заргарлик буюмларига мустақил тамға босиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, заргарлик буюмларини сотишда чакана савдо тармоғи учун солиқ имтиёзлари берилди.

Мазкур соҳадаги ишчи муҳитни янада такомиллаштириш мақсадида яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ҳукумат томонидан “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди.

Лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат эгалигида бўлгани сингари юридик ва жисмоний шахслар эгалигида ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Улардан фойдаланишнинг тавсифи ва хусусияти ҳисобга олинганда, кўпроқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат томонидан тартибга солиниши кўзда тутилган. Мазкур жараён ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарилишини лицензиялаштириш, аффинаж фаолиятини лицензиялаш, асиллик назоратини амалга ошириш йўли билан қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар муомаласига давлат назоратини ўрнатиш, Марказий банкининг олтин-валюта захирасини тўлдириш учун қимматбаҳо металл етказиб бериш бўйича давлат буюртмаси ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш шартлари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият кўрсатишнинг айрим турлари (тангалар, орденлар, стандарт ва ўлчамли ёмбилар)ни ишлаб чиқариш фақат давлат томонидан амалга оширилиши қонуний мустаҳкамланмоқда.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия Федерацияси, Озарбайжон, Белоруссия, Ҳиндистон, Канада, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ҳамда Вена конвенциясини ратификация қилган 19 та давлатнинг илғор тажрибаси ва қонун ҳужжатлари таҳлилий ўрганиб чиқилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасида ишчи муҳитни такомиллаштириш билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектлари учун янада кўпроқ имкониятлар беради. Натижада кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилади. Бу эса, ўз навбатида, халқимиз фаровонлигининг таъминланишида муҳим омилдир.


Кўришлар сони: 311

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими