Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирга муҳтож

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун  янги таҳрирга муҳтож

Халқимиз қувончини ҳам, ташвишини ҳам кўп ҳолларда оқсоқолу кайвонилар, маҳалла-кўй билан баҳам кўради. Шу боис, халқимизнинг ҳаёти, турмуш-тарзи жуда кўп жиҳатдан маҳалла билан чамбарчас боғлиқ.

Шу маънода, бугунги шиддатли ислоҳотлар даврида халқимизнинг таянчи ҳисобланган маҳалла фуқаролар йиғинининг янада самарали ишлашини даврнинг ўзи тақозо этади. Бунинг учун эса, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилишга эҳтиёж тобора ошиб бормоқда.

Айни пайтда парламент қуйи палатасига киритилган янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳи тузилиб, уни такомиллаштириш бўйича қизғин иш олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизимини жорий қилишни кўзда тутади.

Шунингдек, ушбу ҳужжатдан кўзланган мақсад 2013 йилда қабул қилинган амалдаги қонуннинг нормалари тўлиқ қамраб олинмаган фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, унда тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун нормаларининг самарали механизмларини жорий этишга қаратилиб, қонунни қўллашда турли баҳсли ёки тушунарсиз ҳолатларнинг вужудга келишининг олди олишдан иборат.

Лойиҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учрайдиган тушунчаларга изоҳ берилиб, уларнинг асосий йўналишлари белгиланган. Бундан ташқари, улар фаолиятини тартибга солувчи нормалар тизимлаштирилиб, давлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатишдаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда.

Энг муҳими, мазкур қонун лойиҳасидан кутилаётган натижа маҳалланинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузини янада оширишга, аҳолининг кундалик муаммоларини қонунчилик доирасида ҳал этишдаги иштирокини кенгайтиришга, фуқаролар йиғинлари раисларининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари таъминланишига хизмат қилади. Фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси, улар фаолиятининг кафолатлари ҳамда меҳнат муносабатлари тартибга солиниб, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Қонун ҳужжатларини қўллашда “кўчабоши”, “уйбоши”, “фуқароларнинг вакили” каби халқона тушунчаларга изоҳ берилиб, қонунга норма сифатида киритилиши уларнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, аҳоли олдида ҳисобдорликни оширишига эришишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунда фуқароларнинг вакили, кўчабоши ва уйбошиларнинг фаолиятини ташкил этиш кўзда тутилмоқда, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилиши ҳам назарда тутилган.

Турсунпўлат НОРБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 383

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими