Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нималарни назарда тутади?

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нималарни назарда тутади?

Мамлакатимиз ривожи инновацион ғоялар ҳамда уларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши билан чамбарчас боғлиқ экани кўплаб жабҳада ўз ифодасини топмоқда. Рақамларга назар ташласак, 2019 йилда давлат буюртмаси асосида 475 та тармоқ эҳтиёжлари доирасида 187 та долзарб инновацион тематик лойиҳага танловлар эълон қилиниб, мазкур танловларга келиб тушган 108 та лойиҳага 91,9 млрд. сўм маблағ ажратилган. Умумий қиймати 28,2 млрд. сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилган.

Халқаро илмий ҳамкорликлар доирасида Германия, Россия ва Белоруссия билан жами 9,6 млрд. сўмлик 38 та қўшма илмий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Айнан инновация соҳасига берилаётган бундай эътибор аҳолининг интеллектуал ҳамда яратувчанлик салоҳиятидан жамият ривожи йўлида тўлақонли фойдаланиш имконини беради.

Шу мақсадда илм-фан ва инновацион фаолиятга оид 1 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та Фармони, 17 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 20 та қарори ва 4 та фармойиши — жами 45 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Аммо амалдаги қонунчилигимизда айни пайтда инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни, тушунчалар, иштирокчилар таркибини ва шу жараёнда уларнинг ўзаро муносабатини самарали ташкил қилиш, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона ҳужжат мавжуд эмас эди.

2019 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси айни шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси масъуллигида биринчи ўқиш муҳокамасига тайёрланаётган ушбу лойиҳани ишлашда мазкур соҳада етакчи бўлган АҚШ, Франция, Германия, Жанубий Кореа, Россия, Ҳиндистон, Белоруссия, Молдова, Қозоғистон, Украина каби қатор хорижий давлатларнинг тажрибасидан фойдаланилган.

Лойиҳанинг қабул қилиниши инновация ҳамда инновацион фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни тартибга солувчи қатор норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Шунингдек, илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижаларини ташкил этиш, ўзлаштириш ҳамда тижоратлаштиришни тезлаштириш имконини беради.

Қонун лойиҳаси давлат бюджети маблағларини жалб қилиш орқали ташкил этилган интеллектуал мулк объектларини ишлаб чиқарувчиларга бериш тартибини белгилайди. Бундай тартиб апробациядан ўтказиш механизмини такомиллаштиришга шароит яратади, шунингдек, илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга самарали татбиқ этишни рағбатлантиради.

Гўзал НАЗАРҚОСИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси девони ходими


Кўришлар сони: 313

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими