Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Конституциявий бурч, катта масъулият

Конституциявий бурч, катта масъулият
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқини эшитар эканман, унда эътибор қаратилган бир қатор муҳим масалалар моҳиятини ўйлаб, мушоҳада юритгим келди.
Аввало, алоҳида таъкидлаш жоизки, қонунларнинг амалда устуворлигини таъминламай туриб, ислоҳотлар самарасига эришиб бўлмайди. Бунда эса, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни тизимли равишда ошириб бориш, муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга, бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги жадал ривожланишлар шароитида фуқароларнинг давлат ва жамият вазифаларини бажаришига оид конституциявий ҳуқуқининг механизмларини ўзида акс эттирган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги Қонуни ижтимоий ҳаётга тезроқ сингиб, амалда самарали қўлланилишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юқори масъулият билан ёндашишини талаб этади. Айниқса, фуқаролар томонидан кўп кўтариладиган бир қатор масалалар, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши, коммунал хўжалиги каби йўналишларда ташаббусларнинг амалга оширилиши аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Қабул қилинаётган қонунларнинг олиб борилаётган ислоҳотлар билан уйғунлигига эришилгандагина кутилган самарага эришилади. Бу эса, ўз навбатида, қонунчиликни янгилаш ва тизимлаштириш борасида мутлақо янгича ишлаш услубига ўтишни тақозо этади.
Мамлакатда амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳот ҳуқуқий асосларга, қонунчилик базасига таянар экан, унинг самарали ижросини таъминлашга ҳар биримиз конституциявий бурч, катта масъулият сифатида ёндашишимиз лозим. Зеро, Давлатимиз раҳбарининг нутқидан англаган яна бир ҳақиқатим каби, Конституция ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва маданият ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир мансабдор шахснинг ҳаёт ҳамда фаолият тарзига айланмоғи керак.

Мухтабар ҲУСАНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1333

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими