Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Конституция — демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори

Конституция — демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори

Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида Конституциямиз мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг бири 2019 йил 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари ҳамда Самарқанд вилоятининг фаол ёшлари иштирок этди.


Тадбирда депутатлар томонидан ёшларга кейинги йилларда барча соҳада изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонун ижодкорлиги, Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолади”, дея таъкидлаган эди. Давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг бу қоидаларига амал қилиш бозор иқтисодиётини жадал ривожлантириш бўйича олиб бораётган барча ишларимизнинг мазмун-моҳиятини белгилаб беришини, тадбиркорлик йўлида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи доимий эътиборда экани, “тадбиркор йўлига тўсиқ бўлишни давлат сиёсатига хиёнат” деб қабул қилиш кераклигини қайд этганди.

Асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган бош мақсад, принцип ва қоидаларни амалга ошириш учун кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини изчил ривожлантириш мамлакатни янада тараққий эттириш борасида давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.


Қайд этилганидек, Конституция меъёрлари асосида қатор қонун ҳужжатларнинг қабул қилиниши мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларининг самарали таъминланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Асосий қонунимизнинг ҳар бир бандида асрлар давомида шаклланган миллий тафаккур, муқаддас қадриятларимиз ўз аксини топган. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик, олижаноблик каби улуғ фазилатлар, тенглик, биродарлик, халқлараро ва миллатлараро дўстлик каби умуминсоний қадриятлар унинг ҳар бир сатрига сингдирилган.

Парламент қуйи палатасида ўтказилган тадбир якунида иштирокчи ёшлар депутатларга яратилган шарт-шароитлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг таркибий тузилмалари фаолияти, ялпи мажлислар зали билан яқиндан таништирилди.


Кўришлар сони: 530

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими