Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламентда қизғин паллага кирган муҳокамалар ҳудудларга ҳам кўчди

Парламентда қизғин паллага кирган муҳокамалар ҳудудларга ҳам кўчди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан муҳокамалар парламентдан ҳудудларга ҳам кўчди.

Ана шундай тадбирларнинг бири бугун — 2019 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида ҳам бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари иштирок этган тадбирда лойиҳа соҳа мутахассислари, илмий ходимлар, экспертлар иштирокида атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа солиқ қонунчилигини қўллашни максимал даражада соддалаштириш, қарама-қаршиликлар ва тушунмовчиликларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришни кўзда тутади. Шунингдек, солиқ назорати шакллари ва механизмларини такомиллаштириш, жумладан, солиқ солиш объектлари, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олишни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган вазифалар қаторига киради.

– Лойиҳада Солиқ кодексининг амалдаги тузилмаси сақланиб қолган бўлиб, уни умумий ва махсус қисмларга ажратиш кўзда тутилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад БЕКАТОВА. – Уларда солиқ маъмуриятчилиги ҳамда солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг асосий қоидалари каби масалалар ўрин олган. Унда нафақат солиқ тўловчиларнинг, балки солиқ органларининг жавобгарлигини оширган ҳолда, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам аниқ шакллантирилган. Назорат тартиблари соддалаштирилиб, солиқ текширувлари турлари 13 тадан 3 тагача қисқартирилмоқда.

Бундан ташқари, кодекс лойиҳасида солиқ органларининг қонунга хилоф равишда қўшимча солиқлар ҳисоблагани ёки молиявий санкциялар қўллангани, тадбиркорлик субъектлари томонидан ортиқча тўланган солиқлар суммалари ўз вақтида қайтарилмагани учун жавобгарлиги оширилмоқда.

Тадбирда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар қизғин муҳокама қилинди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор фикр ва таклифлар билдирилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган бундай тадбирлар Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлиб ўтди.


Кўришлар сони: 390

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими