Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасида қандай янгиликлар бор?

 “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасида  қандай янгиликлар бор?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 26 ноябрда ўтказилган мажлисида янги таҳрирдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқулланган эди.

Айни пайтда парламент қуйи палатасининг барча қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Давлат бюджети бошқармаси ходимлари билан биргаликда ишчи гуруҳларда мазкур қонун лойиҳаси кенг муҳокамада моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Янги таҳрирдаги “Солиқ кодекси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида бир вақтнинг ўзида амалдаги Солиқ кодексидан чиқарилган ҳолда янгиланган “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида норматив-ҳуқуқий базани соддалаштириш, тўлаш, ҳисобга олиш, қайтариш тартиблари ҳамда давлат божи ставкасини белгилаш тартиблари ўрнатилмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси иловасида давлат божлари билан бирга патент божлари ва тўлови ҳам тасдиқланиши кўзда тутилган. Бироқ қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри таъсирга эга эканини эътиборга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат божини тўлаш, қайтариш ва тўловдан озод этиш механизмларини тартибга солиш зарурати туғилмоқда.

Шу сабабли, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига асосан, айрим қонуности ҳужжатларида давлат божлари ставкаси АҚШ долларида белгиланган бўлиб, ушбу қонун лойиҳасида уларни базавий ҳисоблаш миқдорига ўтказиш тартиби кўзда тутилган.

Шу билан бирга, хориждан чет эл валютасида тўланган давлат божларини миллий валютага қайта ҳисобланиб, бюджетга йўналтириш имкониятини яратиш масалаларини ҳам қонун лойиҳасида қайта кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, хорижда яшаётган шахсларга қулайлик яратиш мақсадида ундирилиши юклатилган вазирликлар ва идоралар веб-сайтларида АҚШ долларида тасдиқланган давлат божлари ставкаларини эркин валютадаги қийматини доимий равишда расмий жойлаштиришни таклиф этилмоқда.

Парламент қуйи палатасида “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан депутатларнинг муҳокамаси қизғин давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 379

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими