Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш доирасида самарали ҳамкорлик

Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш доирасида самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси БМТнинг Ўзбекистондаги тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ассоцияциясининг “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш” лойиҳаси ташаббуси билан ташкил этилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш ҳамда ижрочилар ва фуқароларнинг ахборот олиш кафолатлари масаласидаги хабардорлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳа давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шу боис, мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида семинарлар ўтказилиб, депутатлар томонидан иштирокчиларга очиқликни таъминлашда қонунчилик амалиёти буйича ахборотлар берилди.

Ўтказилган семинарлар давомида давлат бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги қонунчилик талаблари ҳақидаги маълумотни ахборот фойдаланувчилари ва қонун бажарувчиларига етказиш юзасидан йирик консультатив ишлар олиб борилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар қўмита депутатлари доирасида муҳокама қилинди.

Эътиборлиси, мазкур семинарларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий-амалий меъёрларини такомиллаштириш йўналишида қўмита депутатлари ва экспертлар томонидан қонун лойиҳаси тайёрланди.

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси бир қатор принциал янги нормаларни ўзида акс эттирган. Биринчидан, қонун лойиҳаси билан белгиланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усулларини унга иккита янги усулларни киритиш орқали кенгайтириш, яъни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини киритиш, шунингдек умумжаҳон интернет тармоғида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқ маълумотларни чоп этиш назарда тутилмоқда.

Иккинчидан, Жамоатчилик кенгашлари томонидан келиб тушаётган маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровга жавоб бериш муддати сифатида 7 кун белгиланмоқда.

Учинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига, шунингдек ўзларининг бутун жахон интернет тармоғидаги расмий сайтларида ва бошқа веб ресурсларида очиқ маълумотларни шакллантириш, киритиш ва янгилаш мажбурияти белгиланмоқда.


Кўришлар сони: 268

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими