Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлик бирлашмалари, қўмиталари ҳамда ишчи гуруҳи йиғилишларида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамалари давом этмоқда. Муҳокамалар чоғида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ҳар бир нормаси синчиклаб кўриб чиқилмоқда ва айрим нормалар депутатлар ўртасида қизғин баҳс-мунозара келтириб чиқармоқда.

Чунки кодекс лойиҳаси нафақат давлатнинг солиқ сиёсатини амалга оширишга балки, инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳам ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда. Жавобгарлик чоралари эса, солиқ ҳуқуқбузарлиги туридан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида солиқ низоларини судгача муҳокама қилишни мажбурий ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш институтининг ривожланиши солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига ишончини кучайтириш ва низоларни кўриб чиқиш бўйича сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради.

Умуман, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ана шундай қизғин мунозара ва муҳокамалар асосида маромига етказилмоқда.


Кўришлар сони: 289

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими