Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилиш янги босқичга ўтмоқда

Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилиш янги босқичга ўтмоқда

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасининг муҳокама майдони кенгаймоқда. Шу кунларда Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси соҳа мутахассислари, илмий ходимлар, экспертлар ва мамлакат фуқаролари иштирокида турли тадбирлар шаклида иккинчи ўқишда парламентнинг қуйи палатасида кўриб чиқишга тайёрланмоқда. Солиқ кодекси лойиҳасига жамоатчиликнинг қизиқиши, ундаги янгиликларнинг аҳамияти ва долзарблиги, солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг, яъни ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқлари белгиланаётани билан билан изоҳланади.

2019 йил 2 декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янгиланган Солиқ кодекси лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, парламент қуйи палатаси ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси ходимлари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.


Ҳукумат томонидан парламент қуйи палатасига киритган Кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа солиқ қонунчилигини қўллашни максимал даражада соддалаштириш, қарама-қаршиликлар ва тушунмовчиликларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришни кўзда тутади. Шунингдек, солиқ назорати шакллари ва механизмларини такомиллаштириш, жумладан солиқ солиш объектлари ва солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олишни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган вазифалар қаторига киради.

Лойиҳада Солиқ кодексининг амалдаги тузилмаси сақланиб қолган бўлиб, уни умумий ва махсус қисмларга ажратиш кўзда тутилган. Уларда солиқ маъмуриятчилиги ҳамда солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг асосий қоидалари каби масалалар ўрин олган. Унда нафақат солиқ тўловчиларнинг, балки солиқ органларининг жавобгарлигини оширган ҳолда ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ шакллантирилган. Назорат тартиблари соддалаштирилиб, солиқ текширувлари турлари 13 тадан 3 тагача қисқартирилмоқда.


Жамоатчилик муҳокамаси давомида жонли баҳс-мунозаралар ва солиқ қонунчилигидаги янгиликлар қизғин муҳокама қилинди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор фикр ва таклифлар билдирилди.

Масалан, тадбир иштирокчилари жойларда ўтказилган текширув давомида солиқ солиш амалга оширилмаслигига, аксинча, солиқ органлари солиқ таҳлили асосида аниқланган эҳтимолий хавф омилларини бартараф этишда маслаҳат ва ёрдам беришларига эътибор қаратдилар. Ушбу ҳолат, экспертларнинг фикрига кўра, солиқ тўловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини яратади.

Шунингдек, солиқларни тўлашни таъминлашнинг янги воситаси ҳам киритилмоқда, солиқларни тўланадиган асосда тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тартиби жорий этилмоқда, солиқ имтиёзларини белгиланган ставкани пасайтириш шаклида, лекин 50 фоиздан кўп бўлмаган ва уч йилдан ошмаган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этишлиши мумкин бўлган қоидалар белгиланмоқда.

Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари кодекс лойиҳасида солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга, шунингдек солиққа тортишнинг барча элементларини аниқлаштириш ва тартибга солишга қаратилган нормалар мавжудлиги таъкидланди. Бу, шубҳасиз, илк бор Солиқ кодекси билан тасдиқланган солиқ нормалари ва ставкаларининг мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Экспертлар таъкидлаганидек, бу ҳолатни тадбиркорлар ва ишбилармонлик доиралари кутаётан эди.

Муҳокамаларда билдирилган барча фикр, таклиф ва тавсиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ишчи гуруҳи томонидан таҳлил қилиниб, умумлаштирилади ва Кодекс лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фойдаланилади. Чунки янгиланаётган Солиқ кодексининг ҳар бир нормаси тўғридан-тўғри амал қилувчи нормага айланиши лозим.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари бутун республикамиз худудлари бўйлаб соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда давом этмоқда.


Кўришлар сони: 145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими