Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Аввал ишламаган механизм энди ишлайди

Аввал ишламаган механизм энди ишлайди

солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкони

тақдим этилмоқда

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси юзасидан муҳокамалар қизғин паллага кирди.

Аввал хабар берилганидек, парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқуллаган, барча сиёсий партияларнинг фракциялари ўз позициясини билдирган эди. Мазкур йиғилишда депутатлар томонидан кўплаб саволлар ва муносабатлар билдирилган эди.

Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси олдига Ҳукумат билан биргаликда лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза, таклифлар асосида, мутахассислар ва экспертлар иштирокида ҳар тарафлама муҳокама қилиб, маромига етказиш вазифаси қўйилган эди.

Мазкур топшириқ доирасида ишчи гуруҳ томонидан кодекс лойиҳаси ҳар томонлама ўрганилиши натижасида амалдаги солиқ кодексида солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бўйича ваколат фақатгина алоҳида Комиссияга берилган эди. Бу эса, ўз навбатида, солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқини олиш учун солиқ тўловчиларга оворагарчилик ва ноқулайликлар келтириб, ортиқча қоғозбозлик талаб қилар эди. Шу сабабли, кейинги уч йил ичида солиқларни кечиктириш ҳуқуқидан ҳеч қайси тадбиркорлик субъекти фойдаланмаган.

Шунга кўра, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида пулли ёки бепул асосда, коллегиал органлар (Комиссиялар) иштирокисиз солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишнинг янги шаффоф механизми жорий этилмоқда.

Бунда, солиқларни бир вақтнинг ўзида тўлаш натижасида иқтисодий ночорлик (банкротлик) аломатлари юзага келиши хавфи бўлган, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш мавсумий бўлган ҳолларда солиқларни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, қарздорлик суммасига Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланган ҳолда тақдим этилади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, депутатлар томонидан Солиқ кодекси лойиҳаси ҳар томонлама чуқур ўрганилишлар асосида қизғин кечаётган баҳс-мунозаралар давом эттирилмоқда.

 


Кўришлар сони: 401

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими