Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Солиқ тўловчиларга яратиладиган яшил, сариқ ва қизил йўлаклар нимани англатади?

Солиқ тўловчиларга яратиладиган яшил, сариқ ва қизил йўлаклар нимани англатади?

Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партия фракциялари ҳамда қўмиталари йиғилишларида кечаётган муҳокамаларда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси маромига етказилмоқда.

Депутатлар томонидан лойиҳанинг ҳар бир нормаси иқтисодиётнинг барча жабҳасида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, пировардида, мамлакат ривожи ҳамда халқ манфаатлари устуворлигини таъминлаш нуқтаи назардан муҳокама қилинмоқда.

Бундан ташқари, муҳокамаларда солиқ тизимида ҳуқуқни қўллаш амалиётида замонавий ахборот-комуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳисобига солиқ назоратининг тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, шу билан бирга, назорат функциялари турларини имкон қадар камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига солиқ тўловчилар учун таҳлика-таҳлил асосида солиқ назоратининг янги тартиби (камерал текширув, сайёр текширув, солиқ аудити) таклиф этилмоқда.

Таҳлика-таҳлил дастури фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини муайян мезонлар асосида, хавфлилик даражасига қараб, инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда 3 та сегментга (яшил йўлак, сариқ йўлак, қизил йўлак) ажратади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу дастур жаҳондаги кўплаб давлатларда, жумладан Канада, Австралия, Янги Зеландия, Россия федерацияси каби ривожланган давлатларда ҳозирда самарали қўлланилиб келинмоқда.

Хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато-камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади ҳамда уларга нисбатан молиявий ва маъмурий жарималар қўлланилмайди.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, бухгалтерия ҳужжатларини ва ҳисобварақ-фактураларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланган хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ аудити текшируви тадбирлари амалга оширилади. Ўз-ўзидан аниқки, бундай корхоналар доимий назоратда бўлади.

Ушбу тадбирлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳасида соҳани янада такомиллаштириш, солиқ ислоҳотларини тўла-тўкис рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган бу каби кўплаб янгиликлар кўзда тутилмоқда.


Кўришлар сони: 463

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими