Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Репетиторлик таълимнинг турими ё шакли?

Репетиторлик таълимнинг турими ё шакли?

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Қонун лойиҳаси юзасидан ўтказилган навбатдаги муҳокама жонли баҳс-мунозараларга айланиб кетди. Унда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари томонидан қатор таклиф-тавсиялар билдирилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат томонидан киритилган таълим тизимига жисмоний шахсларнинг якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланиш – репетиторлик ҳақидаги норма ишчи гуруҳи аъзоларининг кескин танқидига сабаб бўлди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Бафаев ушбу норма амалдаги қонуннинг предмети бўлмагани сабабли мазкур қонун лойиҳасида қолиши мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди.

Шунингдек, махсус малакага эга бўлган шахслар репетиторлик билан шуғулланиши мумкинлиги ва ушбу фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахс мақомига эга бўлиш ҳамда лицензия олиш талаб этилмаслиги иштирокчилар томонидан танқид остига олинди.

Жумладан, Қонунчилик палатасининг депутати Қувондиқ Жуманиёзов мазкур қўшимчанинг киритилишига қўшилмаслик ва уни қонун лойиҳасидан чиқариш таклифини билдирди. Депутат, репетиторлик таълимнинг алоҳида кўринишими ёки йўқми, деган саволни ўртага ташлади.

К. Жуманиёзовнинг қайд этишича, бу мустақил равишда билим олишнинг алоҳида кўринишидир. Бундай таълим якунида репетиторлар диплом ёки сертификат бермайди, ўқитиш услублари Давлат таълим стандартларига мос келмайди. Мазкур масалалар ушбу қонунда тартибга солиниши керак.

Жонли тарзда кечган тортишувлардан кейин ишчи гуруҳи аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан республикамизнинг ҳар бир ҳудудида муҳокамалар ташкил этиш зарурлиги, интернет тармоғида ҳам жамоатчилик фикрини ўрганиш кераклиги, олим ва экспертлар хулосаларини олиш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келдилар.


Кўришлар сони: 818

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими