Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Шу кунларда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси бир қатор қонун лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари шулар жумласидан бўлиб, ушбу ҳужжатлар биринчи ўқишда парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

Қўмита ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳига ҳукумат, Адлия вазирилиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, “Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши вакиллари, шунингдек, бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари жалб қилинди.

Мазкур қонун лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш лозим, 2013 йилда қабул қилинган амалдаги қонун фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмаган ва унинг нормалари бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган эди. Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад эса ана шу муносабатларни тўлиқ қамраб олиш ва тартибга солишдан иборат. Қонун лойиҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учрайдиган тушунчаларга изоҳ берилиб, уларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилмоқда. Иккинчидан, ваколатлари соҳаларга ажратилиб, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилмоқда ҳамда уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатишдаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда. Учинчидан, фуқаролар йиғинлари раисларининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатига аниқлик киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун нормаларининг самарали механизмларини жорий этишга қаратилиб, унда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солинишини янада такомиллаштириш орқали қонунни қўллашда турли баҳсли ёки тушунарсиз ҳолатларнинг вужудга келишининг олди олишга қаратилгани билан аҳамиятли. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланишига, маҳалланинг мавқеи ва нуфузи ошишига, аҳолининг кундалик муаммоларини қонунчилик доирасида ҳал этишдаги иштирокининг кенгайишига, фуқаролар йиғинлари раисларининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари таъминланишига хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

  

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ,

Демократик институтлар, нодавлат

 ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи

 бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари


Кўришлар сони: 106

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими