Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрламоқда

Депутатлар “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрламоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида бир қатор қонун лойиҳаларининг муҳокамалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири иккинчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланмоқда.

Қайд этиш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 6 сентябрь куни Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган эди.

Уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар, таълим соҳасида фаолият олиб борувчи экспертлар ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи томонидан кенг кўламли иш олиб борилди. Қонун лойиҳаси концептуал маъқулланганидан кейин парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтига кенг муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштирилган эди.

Шу муносабат билан ишчи гуруҳи Қонунчилик палатасига фуқаролардан ва таълим муассасалари вакилларидан келиб тушган таклифларни ўрганди. Ишчи гуруҳ аъзолари уларни таҳлил қилиб, умумлаштирмоқда. Шу аснода қонун лойиҳасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилмоқда. Ҳаволаки нормалар чиқариб ташланмоқда.

Қонун лойиҳаси таълим хизматларининг кундузги, кечки, сиртқи, масофавий, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида дуал таълим олишнинг янада кенгроқ кўламини тақдим этишни кўзда тутади.

Лойиҳада давлат таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги, давлат-хусусий шериклик учун шароитлар яратиш, катта ёшдагилар таълими, махсус таълим, инклюзив таълим, якка тарибда педагогик фаолият билан шуғулланиш каби таълим олиш шаклларини жорий этиш кенгроқ акс эттирилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Одинахон Жамолдинованинг фикрича, қонун лойиҳасининг янги таҳрири билан таълим олувчиларни ва педагог кадрларни таълим фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади. Шунингдек, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органларининг ваколатлари ва таълим муассасаларининг фаолияти эркинлиги кенгайтирилмоқда. Ундан ташқари, қонун лойиҳаси ушбу соҳада давлат бошқаруви органлари ваколатларини кенгайтиришга ҳамда таълим муассасалари фаолиятида мустақилликни оширишга хизмат қилади.

Баҳс-мунозаралар давомида иштирокчилар ушбу қонуннинг қабул қилиниши натижасида таълим тизимидаги мавжуд муаммолар бартараф этилишини, шунингдек, таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ва таълимни халқаро ҳамжамият билан уйғунлашган ҳолда олиб бориш учун кенг имкониятлар яратишини таъкидладилар.

Музокаралар якунида иштирокчилар мазкур қонун лойиҳасининг нормаларини янада такомиллаштириш, бу жараёнда эксперт ва олимлар иштирокида жойлардаги кенг муҳокамалар ташкил этиш зарурлигини қайд этдилар. Айни масалалар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 306

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими