Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни ҳал этадиган, ҳеч қандай саволга ўрин қолдирмайдиган нормалар билан бойтиб, пишитишдир. Айни талабга шу кунларда парламент қуйи палатасида қизғин муҳокама этилаётган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан кечаётган баҳс-мунозаралар жараёнида ҳам қатъий амал қилинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур қонун лойиҳаси даставвал парламент қуйи палатасининг барча қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида дастлабки муҳокамалардан ўтказилгач, палатанинг ялпи мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган эди.

Мазкур мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратган эди. Яъни, у янги жорий этилган Солиқ концепциясида бюджет ташкилотларига ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз, хусусий сектор учун 12 фоиз этиб белгилангани таъкидлар экан, олий таълим муассасалари ҳам солиқ тўловчи сифатида ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 25 фоизида тўлаб келаётганини айтганди.

Лекин, депутатнинг фикрича, олий таълим муассасаларининг қарийб 70 фоиз, баъзиларининг эса, 95 фоиз харажатлари контракт тўловлари маблағлари ҳисобидан шаклланади. Шу сабабли, мазкур маблағлар халқ тўлаган пулдан ушланишини эътиборга олсак, олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси 12 фоизга туширилиши лозим. Таъбир жоиз бўлса, жамият ҳам оилага ўхшайди: ҳар қандай қўли калта оила фарзанди яхши таълим олсагина оёққа туриб кетиши мумкин...

Мазкур масала Қонунчилик палатасида Молия, Олий таълим ва ўрта-махсус таълими вазирликлари ва бошқа мутасадди вазирлик ходимлари иштирокида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутат томонидан кўтарилган ана шу долзарб масала атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. Бу масалани ишлаб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритиш таклифи илгари сурилди.

 


Кўришлар сони: 189

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими