Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар фойда солиғини маҳаллий бюджетларда ҳам қолдирмоқчи

Депутатлар фойда солиғини маҳаллий бюджетларда ҳам қолдирмоқчи

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 14 ноябрида ўтказилган палата мажлисида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан маъқулланган эди.

Айни пайтда парламент қуйи палатасининг барча қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида ушбу қонун лойиҳаси кенг муҳокамада бобма-боб, моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Эътиборлиси, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамалар жараёнида депутатлар томонидан илгари сурилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ҳар томонлама ўрганилиб, ҳар бир модда муҳокама қилинаётгани сабабли жуда кўп тортишувлар келиб чиқмоқда.

Бунинг натижасида қонун лойиҳасига бир қатор зарур ўзгаришлар ҳам киритилмоқда. Депутатлар томонидан илгари сурилган таклифга кўра, қонун лойиҳасининг 19-моддасига қўшимча равишда маҳаллий бюджетларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг бир қисми алоҳида йирик солиқ тўловчилардан ва Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек, тўлов манбасида ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан ташқари, 50 фоизини қолдириш нормасини киритиш таклиф этилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий ҳокимликлар томонидан янги корхоналарни ташкил этиш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш орқали солиққа тортиш базасини кенгайтиришга ва бюджетга тушадиган тушумларни кўпайтиришга бўлган қизиқишни янада оширади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, депутатлар томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганишлар асосида қизғин кечаётган баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Эътиборлиси, қонун лойиҳасини пишитиш жараёнида депутатлар томонидан кўтарилган бу каби таклиф ва мулоҳазалардан аксарияти инобатга олинмоқда.


Кўришлар сони: 615

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими