Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Айни пайтда парламент Қонунчилик палатасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг муҳокамада кўриб чиқиляпти.

Жорий йил 14 ноябрда ўтказилган палата мажлисида лойиҳани концептуал жиҳатдан маъқуллаш жараёнида депутатлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилган эди. Эътиборлиси, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда ана шу таклиф ва фикр-мулоҳазалар ҳар томонлама ўрганилиб, уларнинг аксарияти инобатга олинмоқда.

Жумладан, депутат Феруза Эшматова томонидан қонун лойиҳасида 2020 йилдан бошлаб, маҳаллий Кенгашларга бюджетларни шакллантириш ва қабул қилишда тўлиқ мустақиллик берилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўз навбатида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун қонун ҳужжатларида белгиланган тадбирлар, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тайинланаётган нафақалар, беморларга бериладиган ордерларнинг реал талабга мутаносиб бўлиши учун зарур маблағларни ўз вақтида, тўлиқ молиялаштирилишини ким кафолатлаб беришига ойдинлик киритиш лозимлиги билан қизиққан эди.

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган шахслар ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётган бир шароитда бу борада ҳали ҳам қилиниши лозим бўлган кўплаб масалалар мавжудлиги қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасининг 21-моддасига қўшимча равишда маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса, харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасига бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши, шунингдек, ушбу тартибда туман ва шаҳар ҳокимликлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат этишлари белгилаб қўйилишини кўзда тутувчи алоҳида банд киритилди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, депутатлар томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганилишлар асосида муҳокама қилинаётган мазкур қонун лойиҳасига шу каби 20 га яқин ўзгариш киритилмоқда.

 


Кўришлар сони: 120

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими