Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатасида Давлат бюджетига доир илк қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилмоқда

Қонунчилик палатасида Давлат бюджетига доир илк қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилмоқда

Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қизғин муҳокамаси бошланиб юборилди.

Қонун лойиҳасига Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси масъул этиб белгиланди. Шунингдек, қонун лойиҳасини пишиқ-пухта қилиш мақсадида қуйи палатадаги Давлат бюджети бошқармаси мутахассислари ҳам жалб қилинди.

Таъкидлаш жоиз, парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Шу боис, депутатлар давлат бошқаруви секторининг барча даражаларининг бюджет борасидаги масъулиятини оширишга, бюджет ижроси интизомини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишининиг дастлабки жараёнлариданоқ фаол қатнашдилар.

Давлатимиз раҳбарининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бюджет маълумотларининг очиқлигини янада ошириш мақсадида бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги тартиби белгиланган. Ушбу тизимга кўра, 2020 йилдан бошлаб, Давлат бюджети қонун билан қабул қилинади ва халқ вакиллари томонидан назоратга олинади.

Парламентга тақдим этилган Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ҳамда Бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бюджетининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилади.

Депутатлар таъкидлаганидек, республика бюджети Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса, жойлардаги маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинади. Қолаверса, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга, уларнинг харажатлар самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилмоқда.

Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партия фракциялари, депутатлик бирлашмалари, қўмиталар аъзолари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомилига етказишда ҳар бир масалага алоҳида, катта масъулият билан ёндашмоқда. Бинобарин, унинг ҳар бир нормаси ортида халқ манфаатлари, соҳаларнинг, бутун мамлакатнинг ривожи, истиқболига дахлдор масала турибди.   


Кўришлар сони: 159

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими