Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўрганишларда аниқланган муаммолар ўз ечимини топадиган бўлди(ми?)

Ўрганишларда аниқланган муаммолар ўз ечимини  топадиган бўлди(ми?)

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг 29 – 30 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 5 та оилавий поликлиника ҳудудида қандли диабет хасталигига чалинган ҳамда диспансер («Д») назоратида турувчи беморларга инсулин ва таблеткалар тарқатиш ҳолатини таҳлилий ўрганди.

Ўрганишларда маълум бўлдики, тумандаги 5 та оилавий поликлиникада “Д” назоратидаги беморлар сони 2259 нафарни ташкил қилади. Шулардан 593 нафари инсулин олувчи, 1718 нафари эса, таблетка истеъмол қилувчи беморлардир.

Эътиборлиси, мазкур ўрганишларда юзга яқин бемор билан мулоқотлар олиб борилди. Ушбу жараёнларда беморларга инсулин ва таблеткалар ўз вақтида етиб бораётгани, эътирозлар йўқлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ўрганишларда ютуқлар билан бирга, ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам аниқланди. Хусусан, тумандаги айрим поликлиникаларда эндокринолог хонаси талабга жавоб бермаса, айримларида эндокринолог мутахассисларининг ўзи йўқ. Депутатлар мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари билан келишиб олишди.


Кўришлар сони: 438

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.02.2020
Депутатлар муҳим масалалар юзасидан олимлар фикрини ўрганмоқда

Маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши оқибатида хар йили 7 миллион нафар инсон ҳаётдан...

27.02.2020
Депутатлар ёшлар билан учрашди

2020 йил 27 февраль куни Тошкент давлат архитектура институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси...

27.02.2020
Спикер ўринбосари А.Ҳаитов cурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов халқ ...

Тадбирлар тақвими