Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат: “Яхши ўқиётган талабалар иш қидиришига тўғри келяпти”

Депутат: “Яхши ўқиётган талабалар иш қидиришига тўғри келяпти”

Хабар берганимиздек, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.

Депутатлар ҳисоботни тинглаб бўлгач, ҳуқумат вакилларига қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

– Олий таълим йўналишида талабаларнинг контракт миқдорининг оширилиши ва стипендиянинг бир хилда – 400 минг сўм миқдорида белгиланиши ҳам талабалар, ҳам ота-оналар ўртасида жуда кескин эътирозларни келтириб чиқарди, – дейди депутат Расул Кушербаев. – Муҳокамалар порталига ҳам бу масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилганини кўрдик. Шунда аҳолининг фикри инобатга олиниб, бу масала қайта кўриб чиқилар экан-да, деб умид қилгандик. Бироқ ўтган вақт мобайнида ҳеч қандай амалий натижани кўрмадик. Талабалар ва уларнинг ота-оналари қайта-қайта бизга мурожаат этиб, бу масалага ойдинлик киритишимизни талаб қилишяпти. Шундай экан, Вазирлар Маҳкамаси ва мутасаддилар мазкур масалани кун тартибидан олмасдан, уни қайта кўриб чиқиши мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Боиси, бугунги кунда амалдаги тартиб сабаб яхши ўқиётган талабалар иш қидиришига тўғри келяпти. Мисол учун, яқинда улардан бири гуруҳи билан кўришганимда, ўқиб-изланиш ўрнига дарсдан кейин ишлаётганига гувоҳ бўлдим. Ўқиш масаласида улар ўз устида ишлашига умуман вақти қолмаяпти. Бу, ўз навбатида, таълим сифатига ҳам таъсир қиляпти. Шу сабабдан, ҳар бир талаба ўзининг ҳаракатига ва билимига яраша рағбатлантирилиши керак. Минглаб талабалар ва ота-оналарнинг номидан таклиф қиламизки, ушбу масалани қайта кўриб чиқсангиз.

Депутатнинг фикрига муносабат билдирар экан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов бу масала кун тартибидан олинмаганини қайд этиб ўтди.

– Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач, келиб тушган кўплаб таклифлар асосан дифференциациялаш асосида, яъни талабаларнинг ўқиши натижалари инобатга олинган ҳолда, стипендия миқдорини белгилаш мазмунида бўлди ва бунинг устида иш олиб борилди. Масала барча олий таълим муассасалари ректорлари, факультет деканлари, Ёшлар иттифоқи вакиллари билан ўрганилди.

Шундан келиб чиқиб айтиш жоизки, билдирилган ана шу таклифлар инобатга олинади ва низомда ўз аксида топади.

 


Кўришлар сони: 231

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими