Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш – давр талаби

Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш – давр талаби

Куни кеча Президентимиз томонидан фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир муҳим қарор қабул қилинди. Унга кўра, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш этиб белгиланди.

Табиийки, жамоатчилик назорати жамият аъзоларининг манфаатлари ва эҳтиёжларини умумий ижтимоий иродага жипслаштирган ҳолда, жамият ёки унинг алоҳида институтларига таъсир кўрсатиш шакли сифатида намоён бўлади.

Қолаверса, жамоатчилик назорати ижтимоий меъёрларнинг бажарилишини кафолатлайди, қонунбузарликларни аниқлаб, улар учун мажбурий чоралар қўллашни таъминлашгача бўлган фаолиятни амалга оширади.

Ўйлаймизки, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази мамлакатимизда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда, бу борада давлат органлари билан самарали ҳамкорликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади.

Юлдош ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Девони ходими


Кўришлар сони: 103

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими