Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ҳимоя қилишдаги янгича ёндашув

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ҳимоя қилишдаги янгича ёндашув

Мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича инновацион ғояларни таклиф қилувчи фаол, ўзининг ташаббусларига таяниб фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар сонини кўпайтириш Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни ўз вақтида амалга оширишда катта ўрин тутади.

Шу маънода, куни кеча Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилиниши мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган айни йўналишдаги давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлди.

Қарорнинг эътиборли жиҳатларидан яна бири шундаки, ушбу ҳужжат билан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил этилди. Эндиликда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига дахлдор ҳар бир ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси мажбурий тартибда мазкур марказ билан келишилади.

Бу эса, ўз ўрнида, фуқаролик жамияти институтларининг кўпайиши, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш ва фуқароларнинг фаоллигини ошириш бўйича муҳим амалий қадам ҳисобланади.

Президентимизнинг ушбу қарори ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини янги поғонага кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Бекзод ЖЎРАБАЕВ,

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти етакчи илмий ходими


Кўришлар сони: 130

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими