Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Беморлар нега инсулинни ўз вақтида ололмаяпти?

Беморлар нега инсулинни ўз вақтида ололмаяпти?

Қандли диабет хасталигига чалинган беморларга бирламчи тиббиёт муассасаларида кўрсатилаётган хизмат ҳолати қандай? Уларнинг зарурий дори воситалари билан таъминланиш даражаси-чи?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳоли томонидан қилинаётган кўплаб мурожаатлар депутатларда ана шундай саволларни уйғотаётган эди.

Фуқароларнинг айни масала юзасидан қилаётган мурожаатларига жавоб излаш мақсадида дастлаб парламент қуйи палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари ва бошқа қўмиталар депутатларидан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилди.

Сўнг ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кенг кўламда ўрганишлар бошлаб юборилди.

Бунинг учун тумандаги 5 та оилавий поликлиникада “Д” назорат, яъни, диспансер назорат ҳисобида турган беморларнинг давлат бюджети ҳисобидан дори воситалари, жумладан, инсулин препарати билан таъминланиш ҳолати, уларнинг беморларга етиб бориш-бормаслиги масаласи уйма-уй юрилиб, хонадонларига борган ҳолда ўрганилиб бошланди.

Депутатларнинг мазкур масалани ҳал қилишга қатъий киришгани, уларнинг хонадонма-хонадон “ташрифи” мутасаддиларгача тез фурсатда етиб боргани боисми, поликлиниклардаги музлатгичлар инсулин препаратлари билан тўлдириб қўйилганига гувоҳ бўлиш мумкин эди.

Таажжубки, уйларига борилган беморлар ҳам дори воситаларини вақтида олаётгани, ҳаттоки, поликлиника ходимларининг ўзлари хонадонига олиб келиб бераётганини таъкидлашди.

Эҳтимол, туман тиббиёт бирлашмаси депутатларнинг ҳолатни ўрганишга келаётганини эшитиб, камчиликларни бартараф қилган бўлсалар, ажаб эмас...

Ҳар не бўлганда ҳам, муҳими, беморларга препаратлар энди ўз вақтида етиб бораётганидир.

Парламент вакилларининг депутатлик назоратини ўрнатишдан кўзлаган мақсади ҳам — шу, аслида.

Абдулазиз ТЕШАБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони ходими


Кўришлар сони: 792

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими