Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат аралашгач, масала ҳал бўлди

Депутат аралашгач, масала ҳал бўлди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда.

Энг аввало, бугунги ахборот технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир пайтда кўп соҳалари қатори тиббиёт тизимига ҳам «электрон соғлиқни сақлаш», «электрон поликлиника», «электрон регистратура», «электрон рецептлар», «элетрон тиббий карта» каби янги тушунчалар кириб келмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан аҳолига энг яқин тузилма ҳисобланган бирламчи тиббий–санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида замонавий ахборот–коммуникация технологиялари жорий қилиш орқали тезкор, сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Парламент аъзолари айни мақсадда жойлардаги жорий ҳолатни, мавжуд муаммоларни изчил ўрганиб, таҳлил қилиб бормоқда.

Ўрганишларга кўра, бирламчи тиббий–санитария ёрдами кўрсатиш муассасаларида компьютер жамламаларининг етишмаслиги, ички локал тармоқларнинг ташкил этилмагани, тиббиёт ходимларининг ахборот–коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмалари етарли эмаслиги муаммолигича қолмоқда. «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимини жорий этишда бирламчи тиббий–санитария ёрдами муассасаларини юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.

Ана шуларни инобатга олиб, бугунги кунда тиббиёт муассасаларига оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Биргина Тошкент шаҳрида “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали томонидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли жами 150 та муассасадан 133 тасига “уланиш нуқтасигача” бўлган масофага 97,2 км оптик толали алоқа линиялари ётқазилган бўлиб, 17 та объектга оптик толали алоқа линиялари қурилаётган эди.

Аммо пойтахтимиздаги 133 та муассасага “уланиш нуқтасигача” бўлган масофага оптик толали алоқа линиялари ётқазилгани билан улар биллинг тизими орқали интернетга уланмагани оқибатида ишламай турган эди.

Яхши биласизки, оптик толали алоқа линия ётқизиладими, энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари келтириб ўрнатиладими, интернетсиз ҳеч қайси муассасага электрон тизимни жорий қилиб бўлмайди.

Ушбу муаммо юзасидан пойтахтимиз соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари томонидан парламент қуйи палатасида масала кўтарилганидан сўнг, вазият депутатлар назоратига олинди.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Эркин Холбўтаевнинг саъй-ҳаракати билан муаммо тез фурсатда ҳал этилди. Яъни, мазкур тиббиёт муассасаларига “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали томонидан филиалнинг биллинг тизими орқали GPON ва FTTх технологиялари асосида 10 мб/c юқори тезликдаги интернет улаб берилди.

Албатта, соҳага «электрон соғлиқни сақлаш» тизимининг жорий қилиниши аҳолига кўплаб қулайликлар яратади. Яъни, фуқаролар шифокорлар малакаси, иш стажи, қабул вақти ҳақида ахборот олиши, шунингдек, «электрон навбат», шу жумладан, масофадан навбатни банд қилиб қўйиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини, хусусан, тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаши мумкин бўлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бу борадаги ишларни янада фаоллаштириш учун жойларда мутахассислар ва аҳоли билан алоҳида учрашувлар, семинар-тренинглар ўтказиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

 

Гўзал НАЗАРҚОСИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Девони ходими


Кўришлар сони: 144

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими