Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Сиз қандай фикрдасиз?

Сиз қандай фикрдасиз?

Тиббиёт соҳасида сезиларли даражака катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аммо муаммолар ҳам тўла тугагани йўқ.

Биргина одамларга энг яқин, энг кўп мурожаат қилинадиган жой —поликлиникаларни олайлик.

Бугун аҳоли поликлиникалардаги кундузги стационарлар фаолиятидан розими? Ўзи барча поликлиникада бундай стационарлар борми? Шароит қандай?

Парламент қуйи палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан юртдошларимизни ўйлантирадиган масала — кундузги стационарлар фаолияти атрофлича таҳлил қилингани замирида ана шу саволларга жавоб топиш истаги устувор бўлди.

Эътибор берайлик, қишлоқ врачлик пунктида агар койка сони 20 та бўлсагина 1 ставка кундузги бўлим шифокори ва ҳамшираси ажратилади.

Хўш, қишлоқ жойда 20 та койкага қанчалик зарурат бор?

Ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда тиббиёт муассасасида хона сони кўп бўлмагани сабабли, имкон даражасида 8 та ёки 10 та койка ташкил қилингани, аммо бунинг учун штат 0,5 ставка ажратилгани кузатилмоқда. 0, 5 ставкада ишлайдиган ходимнинг иш вақти эса, 3 соат дегани...

Хуллас, бу йўналишда депутатларнинг кўплаб эътирозлари, таклифлари бор.

Бундан ташқари, қўмитада патронаж хизмати ҳолати ҳам таҳлил қилинди.

Аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда аҳолининг мақсадли патронаж, профилактик кўриклар билан қамраб олиниши муҳим ўрин тутади. Бу хизмат асосан, умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан амалга оширилади.    

Умумий амалиёт шифокори кунига олти фуқарони уйига бориб кўриши белгиланган. Хўш, агар муассасада бир нафар шифокор фаолият юритса, бу пайтда поликлиника, ҚВПга келган беморларни ким қабул қилади?

Саволга аниқ жавоб йўқ...

Шулардан келиб чиқиб, ушбу масалалар қўмитанинг келгуси ҳафтада ўтказиладиган кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Хўш, мазкур муаммолар юзасидан Сиз қандай фикрдасиз, азиз юртдош?


Кўришлар сони: 452

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими