Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

 

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасига тайёрланмоқда. Айни пайтда 30 дан ортиқ қонун лойиҳаси устида иш болиб борилаётган бўлса, қонун ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан қуйи палатага янги қонун лойиҳалари киритилмоқда. Улардан бири куни кеча келиб тушган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасидир.

Мазкур ҳужжат “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган “2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси””нинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланиши белгиланган. Ҳужжат атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш тизими яратишни кўзда тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан ушбу қонун лойиҳасига масъул этиб Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси масъул қилиб белгиланди.

Айни пайтда мазкур қўмита ҳужжатни биринчи ўқишда депутатлар муҳокамасига тайёрламоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 457

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.02.2020
Депутатлар ўрганишидан сўнг қумқўрғонликларнинг муаммолари ечиладиган бўлди

Сайлов якунланди. Депутатлар сайланди. Шу билан, депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар...

21.02.2020
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

 2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг...

21.02.2020
«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими