Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уларнинг муддатларини қисқартириш, инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги мавқеини кўтариш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Қонунчилик палатасига куни кеча киритилган “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси айни шу мақсадга йўналтирилган муҳим жиҳатларни қамраб олган.

Ушбу қонун лойиҳасига масъул қилиб белгиланган Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Исломжон Зокировнинг таъкидлашича, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар, тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини карантин остидаги маҳсулотни юклаб жўнатиш санаси тўғрисида камида ўн кун олдин хабардор қилиши, маҳсулотни юклаб жўнатиш учун мақбул бўлган жойни улар билан биргаликда белгилаши, юклаб жўнатиш санасидан уч кун олдин экспорт қилинаётган маҳсулотни текшириш учун тақдим этиши шартлиги белгиланган эди.

Лойиҳа билан мазкур нормани чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари учун анча қулайлклар яратади.

Ҳужжат мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб–таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур қарорнинг 6-банди билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ветеринария рухсатномаларини, фитосанитария ва ветеринария сертификатларини расмийлаштириш учун экспорт қилишдан 30 кун олдин ариза билан мурожаат этиш тартиби бекор қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу талаб тадбиркорлик субъектлари томонидан фитосанитария сертификатини расмийлаштириш учун муайян муддат олдиндан мурожаат этиш талабини бекор қилиш мақсадида ўрнатилган.

Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишга киритиш учун тайёрланмоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 210

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

Тадбирлар тақвими