Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди

Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди

Айни кунларда парламент аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг 141-сессияси ишида қатнашмоқда.
1889 йилда тузилган Парламентлараро Иттифоқ турли давлатларнинг миллий парламент гуруҳларини бирлаштирувчи халқаро (ҳукуматлар қарамоғида бўлмаган) ташкилотлардан бири ҳисобланади. Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш мазкур ташкилотнинг асосий вазифаларидан биридир. Айни вақтда Парламентлараро Иттифоққа 178 давлат парламентлари аъзо ҳисобланади. 2017 йил 13 октябрдан Ўзбекистон Республикаси мазкур ташкилотдаги аъзолигини қайта тиклади. 
Парламентлараро Иттифоқ БМТ билан яқин хамкорлик қилади ва унинг мақсадлари ҳамда вазифаларини қўллаб-қувватлаб келади. Парламентлараро Иттифоққа БМТнинг Бош Ассамблеяси қошидаги кузатувчи-ташкилот мақоми берилган. 
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг 141-сессиясида 2020-2022 йилларга Парламентлараро Иттифоқнинг Евросиё гуруҳидан  Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитаси аъзолигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидовнинг номзоди илгари сурилган эди.
Бугун — 18 октябрь куни ўтказилган юқори мақомдаги мажлисда А.Саидов номзоди тасдиқланиб, у Парламентлараро Иттифоқнинг Евросиё гуруҳидан  Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайланди.  
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакилининг Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитасидаги аъзолиги мамлакатимизга халқаро парламентлараро тузилмаларининг фаолият майдонларидан самарали фойдаланиш, ўзаро манфаатли, узоқ муддатли, конструктив халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, илғор амалиёт билан танишиш, энг муҳими, Ўзбекистон манфаатларига оид долзарб масалаларни фаол илгари суриш имконини беради.
Шахдам қадамлар билан тараққий этиб бораётган Ўзбекистон халқаро парламент институтлари томонидан ҳам ҳақли равишда эътироф этилаётгани Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган туб ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг тан олиниши белгисидир. 

Кўришлар сони: 2135

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

Тадбирлар тақвими