Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси депутатлари ва ишчи гуруҳи томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қуйи палатанинг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишга тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Регламентлари нормалари такомиллаштирилмоқда.

Хўш, бу янгилик амалда нима беради?

Аввало, 2020 йилдан бошлаб, мамлакатимизда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлари батафсил баён этилган, илғор стандартларга мувофиқ тайёрланган қонуни билан тасдиқланади.

Демак, маромига етказилаётган мазкур қонун лойиҳаси билан қарор топадиган янги амалиёт бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, шунингдек, хорижий инвесторлар ва бошқа манфаатдор субъектларнинг бюджет жараёни, бюджет маълумотларидан фойдаланиш имкониятини оширади, бюджет жараёнига фуқароларнинг жалб этилишига, дахлдорлигини таъминлашга кўмаклашади.

 

Лайло ҒУЛОМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси девони ходими


Кўришлар сони: 229

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

19.11.2019
Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига...

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими