Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқчил, содда, равон тилда ишлаб чиқилиши уларнинг барча учун тушунарли бўлиши амалиётда қўллашда турлича талқин қилинишини олдини олишга хизмат қилади.

Олий Мажлис Қонунчилик платасидаги қонун ижодкорлиги жараёнида ҳам айни шу жиҳатлар устувор. Кўриб чиқилаётган ҳар бир қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси томонидан синчковлик билан кўздан кечирилади.

Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига ҳамда қонун лойиҳаларига қўйилган талабларга риоя этилиши юзасидан кўриб чиқилди.

Йиғилишга ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқ мазкур қонун лойиҳасига масъул бўлган Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси депутатлари, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари, мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси – қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда, ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини, қонун лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш бўйича иш олиб борувчи махсус комиссия ҳисобланади.

Йиғилишда Комиссия томонидан давлат тили қоидаларидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасига 30 дан ортиқ тузатишлар киритиш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, қонун лойиҳаларини тайёрлаш чоғида норматив-ҳуқуқий атамаларни қўллаш изчиллигини сақлаш бўйича билдирилган 20 дан ортиқ таклифлар кўриб чиқилди.

Масалан, қонун лойиҳаларига қўйилган талаблардан бири норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш бўлиб, мазкур талабга риоя этилишини таъминлаш мақсадида, меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари асосида «битим» тушунчаси «келишув»га, «хўжалик фаолияти» эса «молия-хўжалик фаолияти»га ўзгартирилди. Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳаси «Давлат тили ҳақида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ҳамда «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси тўғрисидаги низомида белгиланган тегишли талаблар асосида батафсил кўриб чиқилди.

Ҳозирда, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан давлат тили қоидалари ва Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссиясининг хулосалари асосида қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари давом этмоқда.

 

Беҳзод СУЛТОНОВ,

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳузуридаги котибият катта референти


Кўришлар сони: 664

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими