Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Бюджет жараёни ва парламент назорати: Ўзбекистон ва Корея тажрибаси

Бюджет жараёни ва парламент назорати: Ўзбекистон ва Корея  тажрибаси

2019 йил 9 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Вестминстер демократик фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Бюджет жараёни ва парламент назорати: Ўзбекистон ва Корея тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Давлат бюджети бошқармаси ходимлари, Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси қошидаги Бюджет идораси “Бюджет ва режалаштириш” бошқармаси бошлиғи Жеонг Гю Ким(JEONG GYU KIM) бошчилигидаги делегацияси аъзолари, профессор-ўқитувчилар ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси парламентлари қошидаги Бюджет идораларининг ташкил этилиш тарихи, ташкилий тузилмаси, вазифалари ва уларнинг давлат бюджетини қабул қилинишидаги ваколатлари ҳамда давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини амалга оширишда депутатларга ёрдам кўрсатиш борасидаги роли юзасидан кенг қамровли маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқот, қизғин мунозара руҳида ўтган семинарда кун тартибидаги масалалар юзасидан қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.


Кўришлар сони: 495

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими