Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси қошидаги бюджет идораси делегацияси билан учрашув

Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси қошидаги бюджет идораси делегацияси билан учрашув

Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиш босқичида фаол ва ҳар томонлама манфаатли ташқи сиёсат ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бундай ислоҳотларда парламент аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда. Айни пайтда парламент дипломатияси ва парламентлараро алоқалар мамлакатимиз халқаро муносабатларининг ривожланишига, истиқболига, умуман, ташқи дунё билан фаол ҳамкорликни изчил давом эттиришга хизмат қилмоқда.


2019 йил 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатасининг Давлат бюджети бошқармаси билан Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси қошидаги бюджет идораси “Бюджет ва режалаштириш” бошқармаси бошлиғи Жеонг Гю Ким (JEONG GYU KIM) бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда бу алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув аввалида меҳмонларга Ўзбекистонда барча жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, давлат бошқарувида парламент ролини, нуфузини ошириш юзасидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.  


Суҳбат чоғида икки мамлакат парламентлари ҳузурида ташкил этилган бюджет бошқармаларининг ташкилий тузилиши, вазифалари ва уларнинг давлат бюджетининг қабул қилинишидаги ваколатлари юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Конструктив ва амалий руҳда кечган мулоқот якунида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлар ҳузуридаги давлат бюджети бошқармалари ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш
ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, давлат бюджетини қабул қилиш жараёнидаги ваколатлари бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.  

Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Кўришлар сони: 142

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими