Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси ҳар тарафлама ўрганилади

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси ҳар тарафлама ўрганилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Спикер бошчилигида сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қўмиталар раислари ва депутатлар иштирокида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси юзасидан қуйи палатада йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мурожаатномада Фермер   хўжаликлари  ва бошқа   қишлоқ хўжалиги  маҳсулоти  етиштирувчи  заҳматкаш деҳқонларимизнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, уларнинг ўз меҳнатларига яраша даромад олишлари ва шу орқали уларнинг ғалла етиштириш ҳажмларини кўпайтиришга қизиқишлари ортишини таъминлаш мақсадида қатор таклифлар билдирилган.

Мурожаатномада таъкидланишича, ғалла харид нархлари бозор нархларига  яқинлаштирилган шароитда, бир қатор дон корхоналари фермер хўжаликларидан қабул қилган ғалла учун ҳисоб-китобни якунига етказа олмаяпти.

Бунинг  сабаби, дон корхоналари  буғдойни  бозор  нархида харид қилиб,   қайта  ишлашдан тайёрланган уннинг 1 килоси учун 1400 сўмдан, яъни Ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган қатъий нархда сотиши билан изоҳланмоқда. Дон корхоналари зарар кўраётгани сабабли, фермерлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қила олмаяпти.

Шундан келиб чиқиб, мазкур Мурожаатномада фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи заҳматкаш деҳқонларимизнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, уларнинг ўз меҳнатига яраша даромад олиши, шу орқали ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши ортишини таъминлаш мақсадида парламент вакиллари эътибори бир қатор таклифларга қаратилган. Хусусан, давлат томонидан ғалла етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини янада такомиллаштириш, фермер хўжаликларида ғалла етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда бошқа ресурсларни етказиб беришни тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш орқали ушбу тизимни тубдан такомиллаштириш лозимлиги таъкидланган.

Ушбу Мурожаатнома келиб тушган кундаёқ унда келтирилган таклифларни ҳар томонлама ўрганиб чиқишга киришиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳи Мурожаатномада келтирилган ҳар бир далил ва таклифни жойларга чиққан ҳолда, дон корхоналари, фермерлар ҳамда истеъмолчилар билан бевосита учрашиб, ҳар тарафлама ўрганадиган, халқимизнинг фикр-мулоҳазаларини олган ҳолда, зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф тайёрлайдиган бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати

 


Кўришлар сони: 837

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2019
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади

Бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини...

05.12.2019
Парламентда қизғин паллага кирган муҳокамалар ҳудудларга ҳам кўчди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси...

05.12.2019
Нега кимгадир 2 фоиз, бошқага 4 фоиз белгиланган?

Аввал хабар берилганидек, яқинда парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини...

Тадбирлар тақвими