Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатасига Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан мурожаатнома келиб тушди

Қонунчилик палатасига Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан мурожаатнома келиб тушди

2019 йил 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Мурожаатнома келиб тушди.

Мурожаатномада қайд этилганидек, йиллар давомида аҳолини арзон ун ва нон билан таъминлаш масаласи ғалла етиштириш, уни қайта ишлашнинг давлат томонидан қатъиян бошқарилиши ҳамда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалланинг бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиш тамойиллари асосида ҳал этилиб келинди. Натижада фермер хўжаликларининг  ҳосилдорликни ошириш, ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши пасайиб, харажатларни фақат давлат томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар доирасида амалга ошириб, қўшимча даромад олиш учун ўз маблағларини йўналтиришдан манфаатдорлиги бўлмади.

Шу билан бирга, арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан, бозор нархларида сотилди, яъни қўйилган мақсад – аҳолининг манзилли ижтимоий ҳимояси таъминланмади. Ўз навбатида, донни қайта ишлаш корхоналарида ва савдо ташкилотларида суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам кузатила бошланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Спикер бошчилигида сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қўмиталар раислари ва депутатлар иштирокида мазкур мурожаатнома муҳокамаси юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш тафсилотлари хусусида батафсил маълумот берамиз.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 216

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими