Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Тадбиркорларнинг ҳам, мутасаддиларнинг ҳам дунёқарашини ўзгартириш лозим

Тадбиркорларнинг ҳам, мутасаддиларнинг ҳам дунёқарашини ўзгартириш лозим

2019 йил 21 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сенаторлар ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи билан бирга Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 2 август куни бўлиб ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича вилоятда ўтказилган таҳлил натижаларини халқ ҳар томонлама муҳокама қилдилар.

Ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтган тадбирда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам бевосита видеоконференц алоқа орқали иштирок этгани сессия ишига янада янгича мазмун-моҳият бағишлади.

Очиқ мулоқот асосида кечган сессияда ишчи гуруҳи томонидан вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бугунги аҳволи ҳамда бу борада юзага келаётган муаммолар, соҳани янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари танқидий таҳлил қилинди, тадбиркорлик субъектлари мутасадди раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Таъкидлаш жоизки, 23 июль ва 2 август кунлари мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мутқало янги тизим жорий этилди.

Бу борада Наманган вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, айни пайтда банклар ўз фаолиятида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида ишлашни бош мезон сифатида белгилаган. Тижорат банклари ўз мижозлари билан учрашиб, уларга кўмаклашиш, ҳолати ўрта ва қониқарсиз бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “йўл харита”ларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш чораларини кўрмоқдалар. Хусусан, вилоятда тижорат банкларининг жами 29794 та мижози бўлиб, шундан 26 666 таси билан жойига борган ҳолда учрашувлар ўтказилди. Мижозларни тоифаларга бўлиб чиқиш асносида фаолияти яхши деб баҳоланган 13 883 та тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, ҳолати ўрта бўлган 6476 та ҳамда қониқарсиз 6307 та бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш белгилаб олинди.

Вилоят ҳокими томонидан ҳар ҳафтада бир кун ўз ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит маблағлари бўйича қарздорликни таҳлил қилиб бориш механизми жорий этилди. Хусусан, жорий йилнинг сентябрь ҳолатига 55,3 млрд.сўм қарздорлик мавжуд бўлиб, олиб борилган тушунтириш ишлари ва чора-тадбирлар натижасида ўтган ойда 10,9 млрд. сўм миқдорида қарздорлик сўндирилган

Ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ҳамда инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан ҳар куни камида биттадан фаолиятини тўхтатган кичик бизнес субъектининг фаолиятини қайта тиклаш юзасидан амалий ишлар қилинмоқда.

Шунингдек, ҳар ҳафтанинг белгиланган кунида вилоят ҳокими томонидан бизнес, ишлаб чиқариш вакилларига ер-жой ажратиш масаласи танқидий муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Умуман, жорий йил сентябрь ҳолатига вилоятда 43 920 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган бўлиб, ўтган давр мобайнида 4 288 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Ҳудуддаги тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни ривожлантириш учун 110 362 нафар субъектга 2,6 трлн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Аммо, тадбирда таъкидланганидек, бу ишлар етарли эмаслиги, бугунги кунда тадбиркорларнинг ҳам, мутасаддиларнинг ҳам дунёқарашини ўзгартириш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айниқса, банклар иш услубини тубдан янгилаб, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкорга айланмоғи керак. Тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, уларга ҳар тарафлама кўмаклашиш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратишда қулайликлар яратиш, мавжуд қарздорликларни ечиш — энг устувор вазифа даражасига кўтарилиши керак.

Бундан ташқари, тадбирда Савдо-саноат палатаси бизнес вакиллари билан ишларни лозим даражада йўлга қўймагани танқид қилинди. Шундан келиб чиқиб, палата тадбиркорлар билан ишлашни жонлантириши, бизнес соҳаси вакилларига ҳар томонлама кўмаклашиши лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, вилоятда “яширин иқтисодиёт”га чек қўйиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Сессияда вилоятда тадбиркорларни қийнаётган масалаларни комплекс ҳал қилишда маҳаллий кенгашлар депутатлик корпуси, партия гуруҳларининг масъулиятини янада кучайтириш, ишбилармонларнинг муаммолари бўйича аниқ манзилли иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, партия гуруҳлари ҳам кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилишда четда турмаслигини билдириб, партиялар мақсад-вазифалари ҳамда манфаатларидан келиб чиқиб, мавжуд масалаларни ечишга кўмаклашишга келишиб олдилар.

Қизғин баҳс-мунозара руҳида ўтган тадбирда депутатларнинг фаоллигини янада ошириш, бизнес вакиллари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан билдирган таклиф ва мулоҳазаларини чуқур ўрганиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 695

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2019
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади

Бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк ва транспорт воситалари ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини...

05.12.2019
Парламентда қизғин паллага кирган муҳокамалар ҳудудларга ҳам кўчди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси...

05.12.2019
Нега кимгадир 2 фоиз, бошқага 4 фоиз белгиланган?

Аввал хабар берилганидек, яқинда парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини...

Тадбирлар тақвими