Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши мамлакат иқтисодиётининг баравж ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда банк хизматлари оммабоплигини оширишга йўналтирилган Фармон ва қарорларининг қабул қилиниши юртимизда банклар ва тўлов тизими барқарорлигини таъминлашнинг стратегик мақсадли йўналишларини белгилаб берди.

Шундан келиб чиқиб, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди. Ҳозирга қадар амалда бўлган “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва қонуности ҳужжатлари фақатгина банк соҳасининг тегишли қисмига тааллуқли экани ҳеч кимга сир эмас.

Бундан ташқари, банк ва нобанк молия институтларида рақамли банк технологияларининг ривожланиши тўлов хизматлари соҳасида янги субъектлар, яъни тўлов тизими операторларининг ва тўлов ташкилотларининг вужудга келишига замин яратди. Мамлакатимизда  тўлов ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонуннинг мавжуд эмаслиги соҳанинг тўлақонли фаолият юритишига, улардаги хизмат турларининг кенгайишига тўсиқ бўлаётган эди.

Таъкидлаш жоиз, ривожланган давлатларда тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасини, жумладан, электрон пуллар тизимини тартибга солувчи қонунлар мавжуд. Бугунги кунга келиб, тўловлар ва тўлов тизимини тартибга солувчи ва унинг назоратини олиб борувчи ваколатли давлат органининг белгиланмагани бу соҳада хатарларнинг вужудга келишига йўл очаётган эди.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўловлар соҳасида кўрсатиладиган хизматларнинг кўламини кенгайтириб, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг турли хил хизматлар кўрсатиш, жумладан, электрон пуллар билан операцияларни амалга ошириш ваколатини беради. Бу, албатта, тўлов тизимидан фойдаланувчиларга кенг имкониятлар яратиб, тўлов хизматларининг оммабоплиги ва шаффофлигини таъминлайди, тўлов инфратузилмасининг кенгайишига олиб келади.

Шу билан бирга, қонуннинг қабул қилиниши миллий тўлов тизимларининг узлуксизлигини таъминлашга, уларнинг барқарорлигини оширишга, банклар ва тўлов ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитининг яратилишига, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Миллий тўлов тизимининг янада такомиллаштирилиши юртимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари учун хавфсиз, ишончли ва қонуний кафолатланган тўлов хизматлари бозорининг тўлақонли шакллантирилишига шароит яратади. Миллий тўлов тизимининг институционал, инфратузилмавий ва меъёрий-ҳуқуқий базасининг такомиллаштирилиши, банк хизматлари қамрови ва оммабоплигининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари асосида ривожланиши аҳолининг ҳам, тадбиркорлик субъектларининг ҳам тўлов хизматлари бозоридаги талаби қондирилишига кўмаклашади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонуннинг қабул қилиниши нақд пулсиз, шу жумладан, банк пластик карткалари орқали тўловларнинг амалга оширилишида аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳамда улардан тўловларни қабул қилиб олувчилар ўртасида ҳисоб-китобларнинг замонавий, самарали тизимининг йўлга қўйилишида муҳим омил бўлади. Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиётнинг такомиллаштирилиши, уни модернизация қилиш ҳамда “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг ҳажмини кескин қисқартириш имкониятини яратади.

Салоҳиддин ҲАМДАМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Девони масъул ходими


Кўришлар сони: 203

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими