Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги — устувор вазифа,  давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш мақсади мужассам.

Жорий йилнинг 19 сентябрида Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Н.Исмоилов раислигида бўлиб ўтган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш комиссиясининг навбатдаги мажлиси мана шундай муҳим масалаларга бағишланди.

Йиғилишда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 августдаги мазкур масалага доир Фармони ҳамда тасдиқланган Концепция норма ижодкорлиги фаолиятини янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилмоқда.

Ўтган даврда Концепцияни бажариш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, шунга тааллуқли “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири биринчи ўқишда қабул қилинди.

Бундан ташқари, қонунларни тизимлаштириш (кодификациялаштириш), тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш, уларни аҳолига тезкор етказиб бериш учун электрон базаларга жойлаштириш ва шарҳлаш, лойиҳаларни ишлаб чиқиб, идоралар билан келишишда ягона электрон тизимга ўтиш, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолашда замонавий механизмлар жорий қилинмоқда.

Норма ижодкорлигида жамоатчилик иштирокини кенг таъминлашда электрон тармоқларнинг хизмати катта бўлмоқда. Фуқароларга фикр билдиришлари учун реал имкониятлар яратилмоқда. Бу интернетда “Mening fikrim” портали орқали муваффақиятли амалга оширилмоқда. Унда етарлича овоз олган лойиҳалар парламентда кўриб чиқилмоқда. 

Мажлис иштирокчилари Концепциянинг бажарилишида ҳали бир қатор камчиликлар учраётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан, Концепцияда белгиланган аксарият вазифалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, экспертиза ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, аҳолига етказишда замонавий ахборот технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланиш билан боғлиқдир. Бу вазифалар тегишли ҳисоботларда бажарилди, деб кўрсатилаётган бўлса-да, аслида айни йўналишдаги ишларда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Айниқса, ҳисоботларда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” Қонуннинг янги таҳрирда ишланиши Концепцияда белгиланган кўпгина вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлашига шаъма қилиш ҳолатлари учрайди.

Бундан ташқари, мажлисда Концепцияда белгиланган “ақлли тартибга солиш” модели кўзда тутган ҳолатлар, яъни нормаларни қўллашда вужудга келадиган оқибатларни ҳисобга олиш, фуқаро ва тадбиркорлар учун фойда-зарарини ҳисоблаш, коррупция ҳолатларига олиб келадиган нормаларни аниқлаш борасида белгиланган дастурлаштириш ишларини бажаришда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолияти суст эканлиги уқтириб ўтилди.

Йиғилишда тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилишга зўр берилаётган бир пайтда қонуности ҳужжатларининг салмоғи камаймаётганлиги хавотирли эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар норма ижодкорлиги фаолиятида ҳуқуқий экспертизанинг роли жуда катта эканини таъкидлаш билан бирга, мазкур институт амалда заиф ҳолда ишлаётгани, айниқса,  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига хулоса берадиган тегишли юридик хизмат мутасаддилари кўпинча ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётгани қайд этилди. Бу масалада Адлия вазирлигининг фаолияти танқид қилинди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, Концепцияда белгиланган устувор вазифаларни тўла-тўкис бажаришга қаратилган тавсияларни ўз ичига олган қарор қабул қилинди. 

Кўришлар сони: 220

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими