Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш  масалаларини муҳокама қилдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сенаторлар ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи билан бирга Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 2 август куни бўлиб ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича Фарғона вилоятида ўтказилган таҳлил натижаларини халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида атрофлича муҳокама қилдилар.

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам бевосита видеоконференц алоқа орқали иштирок этгани сессия ишига янада янгича мазмун-моҳият бағишлади.

Очиқ мулоқот, қизғин баҳс асосида кечган сессияда ишчи гуруҳи томонидан вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бугунги аҳволи ҳамда бу борада юзага келаётган муаммолар, соҳани янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари мутасадди раҳбарларининг ахборотлари эшитилди, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутилди.


Таъкидланганидек, бугунги кунда мутасадди ташкилотлар, жумладан, банклар иш услубини тубдан ўзгартириб, тадбиркорларни уларнинг бутун фаолияти давомида қўллаб-қувватламоқда, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида иш юритмоқда. Тижорат банклари ўз мижозлари билан учрашиб, уларга кўмаклашиш, ҳолати ўрта ва қониқарсиз бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқиб, амалга оширмоқда.

Сессияда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, тадбиркорларга ҳар тарафлама кўмаклашиш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратишда қулайликлар яратиш, шунингдек, мавжуд қарздорликларни ечиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Фарғона вилоятида тадбиркорларни қийнаётган масалаларни комплекс ҳал қилишда маҳаллий кенгашлар депутатлик корпуси, партия гуруҳларининг масъулиятини янада кучайтириш, ишбилармонларнинг муаммолари бўйича аниқ манзилли иш олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, партия гуруҳлари ҳам кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилишда четда турмаслигини билдириб, партиялар мақсад-вазифалари ҳамда манфаатларидан келиб чиқиб, мавжуд масалаларни ечишга кўмаклашишга келишиб олдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари эса, бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, керак бўлса, қонунчиликка тадбиркорларга муайян имтиёзлар беришга қаратилган тегишли ўзгартириш киритиш лозимлигини таъкидладилар.

Қизғин баҳс-мунозара руҳида ўтган тадбирда депутатларнинг фаоллигини янада ошириш, бизнес вакиллари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан билдирган таклиф ва мулоҳазаларини чуқур ўрганиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими