Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Мунозараларга бой кечган мажлисда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси қизғин кечди.

Депутатлар таъкидлаганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда миллий тўлов тизимларининг узлуксизлигини таъминлаш, банклар ва тўлов ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратилиш ҳамда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси юзасидан мутахассислар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Шуҳрат ҚУРБОНОВ, Миллий банклараро процессинг маркази директори:

– Бугунги кунда электрон тўловлар доирасида жуда кўп ишлар амалга ошириляпти. Масалан, бир йилнинг ичида соҳага янгидан-янги технологиялар кириб келмоқда. Мазкур омиллар ҳозиргача норматив ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган эди. Ўйлаймизки, ушбу қонуннинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши электрон тўловлар тизими учун ҳам, тўлов ташкилотлари учун ҳам фаолиятни тартибга солишга, ҳуқуқий асос вазифасини ўтайшга, энг муҳими, улар ўртасида рақобатбардошлилик муҳитини шакллантиради. Асосийси, аҳоли учун ҳам қўшимча қулайликлар яратиши билан аҳамиятлидир.

Баҳодир АБДИҚОДИРОВ, “Click” масъулияти чекланган жамияти директори:

– Бу қонуннинг қабул қилинишини биз каби кўплаб компаниялар салкам бир йилдан буён кутаётган эдик. Электрон тўловларда қулайликлар яратилади, банкдан ташқари пул айланмасининг ҳаммаси банкларга жалб қилинади. Шунингдек, ушбу қонун электрон тўловларда турли хавф ва хатарларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.  

Саъдулла ТОЛИПОВ, “Hi-tech bank” бошқарув раиси:

– Ушбу қонуннинг кучга кириши мамлакатимиздаги тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган тўлов тизимини янада такомиллаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, аҳолимизга, юртимизга ташриф буюрган сайёҳларга ҳам замонавий хизматлар кўрсатишда ҳам муҳим омил бўлади.

Фарҳод МАҲМУДОВ, “Oson” МЧЖ бош директори:

– Электрон тизимлари ривожланаётган бугунги даврда мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ишларни назорат қилувчи, тартибга солувчи орган бўлиши керак. Бу давр тақозоси. Шу маънода, қабул қилинган мазкур ҳужжат электрон тўлов тизимларини ривожлантиришда, соҳани ҳуқуқий тартибга солишда, энг муҳими, бу борадаги назорат функциялари ва органини аниқ белгилашда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 263

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими