Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

2019 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 2 август куни бўлиб ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда вилоятда тадбиркорлик субъектлари билан тизимли равишда учрашувлар ташкил этиш асосий иш йўналиши сифатида белгилаб олинган, фаолиятини тўхтатган кичик бизнес субъектларининг фаолиятини қайтадан тиклаш, уларнинг негизида янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда. Хусусан, олиб борилган ишлар натижасида жами биргина жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 152 та юридик шахс (корхона) фаолияти тикланди. Шунингдек, шу даврда фаолият кўрсатмаётган 8 658 та якка тартибдаги тарбиркорнинг 677 тасининг фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Сессияда таъкидланганидек, шакллантирилган рўйхат асосида ҳар бир тадбиркорлик субъектининг фаолият кўрсатмаслик сабабларини таҳлил қилиш, шу асосда фаолиятини тиклаш имкони бўлган тадбиркорлик субъектлари билан манзилли ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.


Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани ташкил қилади. Вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2018 йилдаги 17,1 фоиздан, жорий йил саккиз ойида 26 фоизгача ўсишга эришилди.

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 15 402 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 404,4 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилганида соҳани қўллаб-қувватлашда қатор муаммолар борлиги маълум бўлди. Сессияда айрим туманлар (Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Қуйи Чирчиқ)да тадбиркорлик субъектлари сони ўтган йилга нисбатан камайгани, фаолият олиб бораётган 798 та саноат корхонаси томонидан йиллик қувватига нисбатан 30 фоизгача фойдаланиб келинаётгани кескин танқид остига олинди.

Сессияда мавжуд эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналаридаги инфратузилмани яхшилаш, у ердаги имкониятларни янада кенгайтиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги, ажратилаётган кредит маблағларидан самарали фойдаланиш, тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларнинг бозорини топишгача бўлган жараёнда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда тижорат банклари раҳбарларининг масъулиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.


Сессияда мавжуд муаммоларни бартараф этишда депутатларнинг имкониятларини кенгроқ ишга солиш, улар томонидан тадбиркорлар билан кўпроқ учрашувлар ташкил этиш, халқ депутатлари кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари йиғилишларида тадбиркорликка оид масалаларни мунтазам кўриб боришга келишиб олинди.  

Яна бир эътиборга молик жиҳати шуки, мазкур сессияда кўплаб тадбиркорлар ҳам иштирок этгани тадбирнинг қизғин, жонли ва самарали ўтишини таъминлади. Сўзга чиққан тадбиркорлар ўзлари олдида турган долзарб муаммолар, тўсиқ ва ечилиши зарур бўлган масалалар хусусида аниқ мисоллар асосида фикр-мулоҳаза билдирдилар, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга ҳар томонлама амалий кўмакка шай эканликларини маълум қилдилар.

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими