Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон тарихида илк бор қабул қилиниши кутилаётган қонун

Ўзбекистон тарихида илк бор қабул қилиниши кутилаётган қонун

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси депутатлари ва Ишчи гуруҳи яқинда биринчи ўқишда қабул қилиниб, иккинчи ўқишга тайёрланаётган «Таълим тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим тўғрисида»ги, шунингдек, «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини маромига етказмоқда.

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон тарихида илк маротаба қабул қилинаётган «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан навбатдаги Ишчи гуруҳи муҳокамасида мазкур лойиҳа моддама-модда муҳокама этилиб, ишчи гуруҳининг таклиф ва тавсиялари асосида янада такомиллаштирилди.

Ҳаётнинг ўзи янгиланаётган ва ўзгараётган Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида маданият ва санъатнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳамда аҳамиятини тубдан оширишни талаб этмоқда. Зеро, маданият шахс ва жамият камолоти, дунёқарашининг шаклланиши ҳамда ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга.

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида маданият соҳасидаги миллий ва хорижий тажриба чуқур ўрганилди, қонуности хужжатларининг тўлиқ инвентаризацияси ўтказилди, жойларда маданият ташкилотларининг фаолияти таҳлил қилинди. Натижада, қонун лойиҳаси юридик техника қоидаларига тўлиқ мувофиқлаштирилди. Битта алоҳида боб ҳамда ўндан ортиқ янги моддалар билан тўлдирилди. Жумладан, “Маданият соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояси” номли янги боб, “Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси”, “Ижод эркинлиги”, “Кинематография ташкилоти”, “Ахборот кутубхона”, “Музей”, “Маданият соҳасидаги галерея”, “Студия”, “Маданият соҳасидаги устахона”, “Маданият соҳасидаги тадқиқот марказлари”, “Маданият соҳасидаги таъмирлаш марказлари”, “Маданият ташкилотларида хизмат нархини белгилаш”, “Маданият соҳасида ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш”, “Маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари” ва шу каби бир қатор янги моддалар билан тўлдирилди. Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат хокимият органларининг ваколатлари такомиллаштирилиб, уларга янги вазифалар юклатилиши белгиланмоқда.

Энг муҳими, мазкур қонун лойиҳасига миллий амалиёт ва хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида истиқомат қилаётган ватандошлар билан маданий ҳамкорлик”га оид алоҳида модда киртилди. Унда миллий маданиятни хорижда ривожлантириш мақсадида юртимиздан ташқарида истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг авлодлари билан алоқаларни қўллаб-қуввватлаш, миллий маданият марказларини ташкил этиш ва маданий тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш, хорижда истиқомат қилаётган ижодкор зиёлилар ва санъаткорларнинг Ватанга қайтиши учун давлат томонидан шароитлар яратишга оид нормалар белгиланди.

         Илк бор қабул қилиниши кутилаётган «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юртимизда маданият соҳасини янада тараққий эттириш, бу борадаги муносабатларни тартибга солиш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Отабек РАВШАНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

катта референти

 


Кўришлар сони: 453

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими