Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Халқ вакиллари ўзлари ўқиган мактабларда бўлди

Халқ вакиллари ўзлари ўқиган мактабларда бўлди

Аввал хабар берганимиздек, депутатлар ўзлари ўқиган мактабларда бўлиб, “Мустақллик дарслари”да қатнашмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Клара Жумамуратова ҳам Урганч шаҳридаги 31-, 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, янги ўқув йили билан мактаб жамоаси ва болажонларни қутлади.

Ташрифлар давомида депутат “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари”да бўлиб, таълим муассасига илк қадамини қўяётган жажжи болажонлар, шунингдек катта синф ўқувчиларига мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, депутат жорий йилнинг 23 август куни Президентимиз раҳбарлигида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини тубдан яхшилаш, таълимни ислоҳ қилиш ва таълим муассасаларини сифат ва сон жиҳатдан янада ривожлантириш, таълим тизимидаги муаммоларни бартараф этиш борасидаги олиб борган видеоселектор йиғилишидаги ўринли танқидлари ва соҳага доир берган вазифаларини, йиғилишда таъкидланган йўналишлар ва галдаги вазифалар билан мактаб жамоаси ва ўқувчиларни яқиндан таништирди.

Учрашувлар давомида юқоридаги умумий ўрта-таълим мактабларида таҳсил олаётган кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оила фарзандларининг 40 нафарига депутат К.Джумамуратова ҳомийлигида мактаб кийимлари топширилди. 

Кўришлар сони: 100

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими