Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши  инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрларга боғлиқ. Шу боис, кадрларни тайёрлаш, таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги тараққиётимизнинг янги босқичида мамлакатимизда таълим соҳасида изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоиз, мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетгани, янги давр педагогларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таълим технологияларини жорий этишга етарли эътибор берилмагани соҳада бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланди.

Эътиборлиси, ота-оналар, жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди. Сўнгги уч йилда юртимизда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди. Амалга оширилаётган ишлар натижасида ёшларимиз жаҳон фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритмоқда. Бу ютуқлар ҳали бошланиши, десак муболаға бўлмайди.    

Видеоселекторда таъкидланганидек, педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Охирги уч йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди. Уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланмоқда. Бу олис ҳудудларда етишмаётган мингдан зиёд ўқитувчини жалб этиш имконини берди. Нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсияси тўлиқ миқдорда берилмоқда. 

Соҳада эришилган ютуқлар билан бирга, ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор. Президентимиз видеоселектор йиғилишида ушбу муаммоларнинг барчасини бирма-бир келтириб ўтди, уларнинг ечимлари тўғрисида ҳам батафсил тўхталди.

“Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак”, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб,  биз — халқ вакиллари ҳам таълим тизимини янада ривожлантиришда фаол иштирок этиб, ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Дилфуза ЖАЛИЛОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 197

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими