Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Президентимиз муаллиму мураббийларга “Сиз” дея мурожаат этиш пайти келганини айтганида, “Наҳотки, устозларни ардоқлайдиган давр келди” дея ғурурланиб кетдим.

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши, унинг ҳурматини ўз жойига қўйиб мурожаат этишимиз лозим. Боиси, унга фарзандимиз, келажак авлодимизни тарбиялаш масъулиятини ишониб топширганмиз.

Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимидаги муаммолар, уларни бартараф этиш, жамиятда ўқиувчининг обрўйини ошириш борасида куюниб гапирдилар. Мен буни, ҳеч шубҳасиз, раҳбар ходимларга эмас, халққа мурожаат, деб атагим келди. Қалбдан отилиб чиққан ушбу мурожаатга ўқитувчи ва мураббийлар учун нафақат янги ўқув йили “қўнгироғи”, балки янги давр талаби сифатида қараган бўлар эдим.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари қайд этганидек, авваллари мактабларда эркак ўқитувчилар кўпчиликни, қарийб 70 фоизни ташкил этар эди. Бугунги кунга келиб, ушбу манзара ўзгариб, мактабларда 75 фоиздан зиёд аёллардан иборат ўқитувчилар жамоаси қолган эди. Тўғри, сўнгги икки-уч йил ичида ушбу соҳага 60 мингдан зиёд эркак ўқитувчи ўз касбига қайтди, лекин мазкур мурожаатда ўринли қайд этилганидек, бу ҳали етарли эмас.

Шу нуқтаи назардан, мен ҳам олим, ҳам депутат сифатида Президентимиз таклиф этган “Тарбия” фанини миллий таълим жараёнида ўқитилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Назаримизда, айнан мактаб ва боғчаларда бериладиган таълим ва тарбиянинг уйғунлиги, ҳеч шубҳасиз, ёш авлоднинг ҳам маънан баркамол, ҳам жисмонан бақувват бўлиб улғайишига хизмат қилади.

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими